Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация


Тайѐрлов гуруҳида аппликация килишга ўргатиш


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/49
Sana15.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1094495
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   49
Bog'liq
Аппликация назарий

 
Тайѐрлов гуруҳида аппликация килишга ўргатиш. 
Болаларда предметнинг ранги, шакли, катталиги ва бошқа сифатлари 
тўғрисида билим ва тасаввурлари анча шаклланган бўлади. Бу ѐшга келиб 
болаларда тасвирий ўқув ва техник малака мавжуд бўлиб, қўл мускуллари 
ривожланган, қайчи билан қиладиган ҳаракатлари анча аниқ ва ишончли 
бўлади, бу эса ўз-ўзидан аппликацияга ўргатишнинг анча мураккаб 
вазифаларини ҳал этишни тақозо этади. Аппликация машғулотлари 
жараѐнида предмет тўғрисида хилма-хил маълумотлар бериб борилади. 
Болалар хилма-хил шаклларни, квадрат, овал, доира, учбурчак, 
тўртбурчакни бир-биридан фарқлашга, тўғри ажратишга ўрганади. Болалар 
фақат шакллар билан эмас, балки ранглар (оч, тўқ, ѐрқин ранглар) билан 
танишиб борадилар. Аппликация жараѐнида 
фигураларни 
бир-бири 
билан таққослашга ўрганадилар, баланд-паст, кенг-тор яъни қалин-ингичка 
каби тушунчаларни эгаллаб, тушуниб борадилар. Шунингдек, қоғоз 
варағини мўлжаллай билиш билан боғлиқ бўлган тушунчалар, тепада, 
пастда, ўртасида, кетма-кет тушунчаларни эгаллашга ҳаракат қиладилар. 
Бу ишда болаларга қайчи билан қирқиш усуллари: қоғозни 2 буклаб бир 
хил шакллар қирқиш усули, симметрик шаклларини ҳам бир неча марта 
буклаб (қат-қат тахлаб) қирқишга ўрганадилар.
Тайѐрлов гуруҳга ўткач, уларнинг аппиликасия бўлими анча 
мураккаблашади улар қирқишнинг янги усулларини эгаллай бошлайдилар. 
Бу усуллар-бир неча марта букланган қоғоздан қирқиш ва силует қирқиш 
ҳисобланади. Шу билан бирга бу гурух болаларини турли хил шаклларда 


декоратив нақш тўзишга ва бир неча қисмдан тўзилган предметларни 
тўзишгаҳамда 
мазмунли 
Аппликация 
тўзишда 
предметларни 
жойлаштиришга ўрганадилар. Шу билан бирга спекторларининг барча 
рангдаридан фойдаланишга ўрганадилар. 
Силует қирқиш-энг мураккаб усулларидан биридир. Силует қирқиш 
просессида бола доимо предметининг образини хотирасида тутиб туришга 
ва унинг конструксияси ва пропорсиясини кўзатиб туришга, қўл 
ҳаракатини ҳосил қилишаѐтган шаклининг ѐъналишига мослашишга тўғри 
келади. Шунинг учун болаларни силует қирқишга ўргатишни содда 
шаклларидан (балиқлар, сабзавот ва мевалар) дан бошлаш лозим.. 
Тайѐрлов гурух болалари билан дастурда мазмунли апликасияларни 
бериш кўзда тутилади. Улар кўча, аквариум каби мавзуларда шунингдек, 
«Бўғирсоқ» каби эртакларга иллюстрасиялар бажаришлари мумкин. Тайѐр 
шаклларни ѐпиштириш тайѐрлов гурухсида ҳам давом эттирилади. 
Симметрик шакллардан нақишлар тўзишда уларга турли размер ва 
рангдаги тайѐр шакллар берилади ва бу гурухда ҳам катта гурухдаги каби 
қоғозни қўл билан йиртиш усулидан фойдаланиш давом этади. 
Тайѐрлов гурух болалари билан дастурда мазмунли аппликацияларни 
бажариш кўзда тутилган. Улар «Менинг шахрим», «Аквариум» каби 
мавзуларда, шунингдек, «Ур тўқмоқ», «Зумрад ва Қиммат» каби 
эртакларга иллюстрасиялар бажаришлари мумкин. Тайѐр 
шаклларни 
ѐпиштириш тайѐрлов гурухида ҳам давом эттирилади. Симметрик 
шакллардан нақшлар тузишда турли ўлчам ва рангдаги тайѐр шакллар 
берилади. Ва бу гурухда ҳам катта гурухдаги каби қоғозни қўл билан 
йиртиш усулидан фойдаланиши давом этилади. Кичик гурухда болаларни 
аппиликасия қилишга ўргатишга иш учун бериладиган материаллар ва 
машғулотни ташкил этиш муҳим аҳамиятга эгадир. Материалнинг ранги 
болаларни диққатини ўзига тортиб уларни чалғитади. Шунинг учун 
дастлаб машғулотларда материал алоҳида пакетларда тушунтирилиб 


бўлгандан сўнг тарқатилади. Тарбиячи мавзуни тушунтириб бўлгандан 
сўнг материал тарқатилиб, болалар материални топшириққа мос равишда 
қоғоз варағида териб чиқадилар. Тарбиячи дастлаб элементларни қўйиб 
йиғилганлигини текширади, шундан кейингина болаларга клей ишлатиш 
учун берилади. Бу гурухда тарбиячи болалар билан натурани кўзатиши 
намуна билан биргаликдаолиб бориши керак. Намунани кўраѐтган 
жараѐнида тарбиячи шаклнинг рангини аниқ аташи ва бармоғи билан уни 
кўрсатиб, шу шаклнинг хусусиятларини болага аниқ кўрсатиб беради. 
Тарбиячи томонидан ишни бажарилишини кўрсатиб берилиши болаларни 
турли малака ва ўқувини вужудга келишида муҳимдир. Шунингдек, 
тарбиячи иш тартибини ҳам бошидан кўрсатиб беради. Қандай шаклни 
олди, қандай қилиб қўйиб клей суртди ва бошқалар. Тарбиячи ўзининг ҳар 
бир ҳаракатини сўз билан биргаликда олиб боради. 
Бу ѐшда қоғозни қўл билан йиртиш усулидан фойдаланиш 
ўргатилади. Думалоқ шаклидаги предметларни қирқишни мустаҳкамлаш
учун қуйидаги мавзуларда ишлар бериши мумкин: кузги барглар, сабзавот, 
мевалар, қўзиқоринлар. Йил давомида болалар предметли аппликация 
ишларини бажарадилар. Масалан: самолѐт, ракета, машина, троллейбус ва 
ҳоказо. Қоғозни қат-қат буклаш усулида қирқишга турли хил 
предметларни таклиф қилиш мумкин. Масалан: баргли шохча, гуллар, арча 
ўйинчоқлари. Шунингдек, декоратив аппликация бўйича ҳам шар, сочиқ, 
квадрат, гилам, доира, тарелка ва шунингдек тайѐр силуэтларни зонтик, 
чойнак, фартук кабиларни безатишни таклиф этиш мумкин. Болаларни 
симметрик фигураларни қирқишга ўргатишда тарбиячи симметрик 
тузилишга эга бўлган предметларни таклиф этади. Масалан: гулдон, нок, 
капалак, масхарабоз ва ҳоказо. 
Болалар предметли, декоратив аппликациядан ташқари мазмунли 
аппликация ҳам бажарадилар. Масалан: қуѐннинг бўғирсоқ билан 
учрашуви, қор босган уйча, қиз байроқ ушлаб турибди ва ҳоказо. Болалар 


олган билим, малакалар асосида ўз ихтиѐрлари мустақил аппликация 
ишларини бажарадилар. Аппликация машғулотларида болалар жамоа 
ишлар (гуллар ва афсонавий қушлар тасвирланган гилам, севимли 
ўйинчоқлар) бажарадилар. Болалар турли хил шаклларда декоратив 
нақш тузиш, бир неча қисмдан тузилган предметларни тузиш, ранг 
спектрининг барча рангларидан фойдаланиш, мазмунли аппликация 
тузишда предметларни жойлаштиришга ўрганадилар 
Тайѐрлов гурухда ишнинг дастур материалига силует қирқиш усули 
киритилади. Шунинг учун ўргатиш усулларининг ҳарактери бир мунча 
ўзгаради. Натурани тахлил қилишда тарбиячи уларнинг диққатини 
предметни контурига тортади, бармоқ ҳаракати орқали. Бунда ҳаракатни 
қирқиш қайси қисмдан бошланадиган бўлса ўша қисмдан бошлаш лозим. 
Бу гурухда болалар энди предмет контурига қандайдир детал қирқишга 
ўрганадилар (типратикан игналари билан). Албатта болаларга бу қийн. 
Шунинг учун бу ишда икки этапдан фойдаланилади. Олдин тайѐрланган 
қоғоздан умумий контур қирқилади. Сўнгра унинг деталлари, масалан: 
оѐғи ѐки сузгичлари қирқилади. Баъзи вақтларда силует қирқиш олдиндан 
чизилган контур асосида қирқилади. Бу нарса кўпроқ мураккаб ўсимлик 
элементларидан декоратив шакллар тўзишда қўлланилади. Бу гурухда 
қоғозни иккига буклаб қирқишнинг мураккаброқ усули билан 
таништирилади. Масалан: арча, одам, ҳайвон шакллари. Яна бу гурухда 
қирқишнинг мураккаб усули-қоғозни бир неча марта буклаш орқали 
қирқишга ўргатиш усули ўргатилади. Бу усул салфетка, қор парчалари 
ҳосил қилишда қўлланилади. Тарбиячи болаларга қоғозни қандай буклаш 
кераклигини, қирқиш йўлларини кўрсатиб беради. Бу усулдан болалар 
кейин декоратив аппликация машғулотларида фойдаланадилар. Бу гурухда 
ҳали сюжетли аппликация қилиш давом эттирилади. Бунда болаларни 
шаклларни тўғри жойлаштириб, ѐпиштиришга ўргатадилар. Олдин умумий 
фон, кейин ўзоқдан жойлашган, ўртада ва олдинда жойлашган предметлар 


ѐпиштирилади. Тайѐрлов гурухда аппликация жамоа иш сифатида 
берилиши мумкин. Масалан: «Егри ва тўғри» эртагида болалар 4 тадан 
бўлиб, ҳар бир гурух шу эртакдан маълум бир кўринишни бажаришлари 
мумкин. Болалар шу кўриниш элементларини қирқиб, жойлаштириб 
қурганларидан сўнг уни қандай кетма-кетликда ѐпиштириш кераклигини 
аниқлайдилар. Бири елим суртади, иккинчиси уни жойлаштиради, 
учинчиси латта билан маҳкам ѐпиштиради. Бу иш болаларни ўртоқлик, 
жамоатчилик руҳида тарбиялашда катта қимматга эгадир. 
Мактабгача таълим муассасасининг ҳамма гуруҳларида ихтиѐрий 
аппликация машғулотлари ўтказилади. Лекин ўрта гурух болаларига 
ўйлаган мазмунлари асосида тайѐр шакллар берилади. Катта гурухларда 
ўзлари ўйлаган мазмунлари асосида қирқадилар. 6-7 ѐшдаги болалар 
олдиндан қиладиган ишлари мазмунини эскизни оддий қалам билан чизиб 
олиши, кейин эса шу эскизнинг деталларини аппликация қилишлари 
мумкин.
Кичкинтойлар ўз қўли билан турли хил буюмларни, ҳайвонларни 
ясашни жуда ҳам хуш кўришади. Бундай машғулотни ота-оналари, 
тарбиячилари ѐки дўстлари билан бирга бажариш эса уларга олам-олам 
завқ бағишлайди. Болалар ўз қўли билан бирор нима ясаш жараѐнида ўзи 
ранг танлайди, ишга бор диққати ва меҳрини берар экан, унинг 
ижодкорлик қобилияти ривожланади, дунѐқараши кенгаяди, ясаѐтган 
нарсасини 
яқиндан 
ўрганади. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling