Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
Аппликация назарий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қуйида турли фасллар кўриниши ишланган мазмунли аппликация иши берилган
Мазмунли аппликация. Бу аппликация композицияга кўра оддий
ва мураккаб бўлиши мумкин. Мураккаб мазмунли аппликация эртаклар, хикоялар ва шу кабиларга иллюстрация сифатида ясалади. Агарда сюжет оддий бўлса, тасвирларни олдиндан белгиламай қирқиш мумкин. Бу аппликацияда маълум бир мазмунни ифодаласа бўлади. Қуйида турли фасллар кўриниши ишланган мазмунли аппликация иши берилган: Аппликацияда мозаика усулидан фойдаланиб предметли‚ мазмунли‚ декоратив аппликация ишлари бажариш мумкин. Мозаикани қайчида ѐки қўлда қирқиш усулидан фойдаланиб бажарилади. Қуйидаги расмда «Товуқ» кўринишини қўлда қирқиш усули орқали мазмунли мозаика иши бажарилган: Кичик гурухларда аппликация килишга ўргатиш. Мактабгача таълим муассасасида аппликация машғулотлари кичик гуруҳдан бошлаб олиб борилади. Бу гуруҳда барча машғулотларда болалар катталар томонидан қилиб берилган тайѐр шаклларни қоғозга тўғри, турли хил жойлашишда териб чиқиб ва ѐпиштиршга қаратилгандир. Бу гуруҳда асосий вазифа-болаларни елимлаш усулларини ўргатиш ҳисобланади. Катталар учун оддий ҳисобланган, бу малака қатор ҳаракатларни кетма-кет бажаришдан иборат бўлади, яъни мўйқаламни тўғри ушлаб, ундаозгинаелим олиш, шаклни тескариси билан қўйиб, елимни бутун шаклга текис қилиб суриб чиқиш, сураѐтган чап қўлининг бармоғи билан шаклни тутиб туриш, сўнг мўйқаламга эҳтиѐткорлик билан қўйиб, шаклни секин ранг томони билан ўгириб, қоғоз варағининг керак жойига қўйиш ва салфетка ѐрдамида секин босиш, чеккаларидан чиқиб кетган ортиқчаелимни секингинаартиб олиш. Бу ѐшдаги болаларгаана шу ҳаракатларни эгаллаб олиш, албаттаосон эмас. Энг содда шакл-квадрат ва доира унинг учун шу шакллардан ишни бошлаш лозим. Йил давомида болалар шу шаклларни номини тўғри айтишни эгаллаб олишлари лозим. Лекин бутун йил давомида ўтказиладиган Аппликация машғулотларида фақат шу шакллар билан кифояланиб қолиш бўлмайди. Бу гуруҳда болаларда дастлаб бир; кейин 2-3 қисмдан тўзилган предметларни (қўзиқорин, байроқча, қорбобо, уй) ѐпиштиришга ўрганадилар. Шунингдек, йил охирига бориб болалар олти-етти хил рангни қизил, кўк, сариқ, яшил, жигаррангни тўғри айтиб беришлари лозим. Бу гуруҳ болаларига қайчи берилмайди, чунки болаларнинг қўл ҳаракати етарли тараққий этмаган ва ҳали қуриш назорати етарли бўлмаганлиги сабабли болалар қўлидаги қайчи хавф туғдириши мумкин. Кичик гурухда болаларни аппликация қилишга ўргатишида иш учун бериладиган материаллар ва машғулотни ташкил этиш аҳамиятига эгадир. материалнинг ранги болаларни диккатини тортиб уларни чалғитади. Шунинг учун дастлабки машғулотларда материал алоҳида пакетларда, тушунтирилиб бўлгандан сўнг тарқатилади. Тарбиячи мавзуни тушунтириб бўлганидан сўнг материал тарқатилиб, болалар материални топшириққа мос равишда кесмага териб чиқадилар. Тарбиячи дастлаб элементларни қўйиб чиқилганини текширади, шундан кейингина болаларга елим ишлатиш учун берилади. Бу гурухда тарбиячи болалар билан натурани кузатиш намуна билан биргаликдаолиб бориш керак. намунани кўрсатиш жараѐнида тарбиячи шаклнинг рангини аниқ аташ ва бармоғи билан уни кўрсатиб, шу шаклнинг хусусиятларини болага аниқ кўрсатиб беради. Тарбиячи томонидан ишни бажарилишини кўрсатиб берилиши, болаларни турли малака ва ўқувини вужудга келишида муҳимдир. шунингдек, тарбиячи иш тартибини ҳам бошидан кўрсатиб боради. Қандай шаклни олди, қандай ишлаб қўйиб елим суртди ва бошқалар. Тарбиячи ўзининг ҳар бир ҳаракатини сўз билан биргаликдаолиб боради. Болаларни бу ѐшда аппликация қилишга ўргатишда пахмоқ экрандан фойдаланилади‚ уларга тайѐр предмет шакллари берилиб, шаклларини болалар пахмокқа жойлаштирадилар. Бу ѐшдаги болаларни аппликация ўргатишда асосий вазифа предметларни номини билиш, унинг қисмларини тўғри ажратиб жойлаштира олишдан иборат. Масалан: қуѐнча ўйинчоғини тасвирини берилади(тасвир қисмлардан иборат), пахмоқнинг ўртасига аввал қуѐннинг танасини, сўнг боши‚ оѐқларини, думини жойлаштириб‚ кўрсатиб, тушунтириб кейин болаларга ҳам худди шундай қилиб олдиларидаги пахмоққа жойлаштириш таклиф этилади. Болалар таниш бўлган предметларни (уйча, қуѐш, айиқча, гул, арча) пахмокқа жойлаштирадилар. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling