Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
Аппликация назарий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Геометрик фигуралардан предметли аппликациялар.
Геометрик шаклли аппликациялар. Бажарилиш техникасига кўра
аппликацияларнинг энг оддий турларидан бири геометрик шаклли апиликатсиялардир. Мактабгача ѐшдаги болалар геометрик шаклли аппликациялар бажаришда қуйидаги билимларни эгаллайдилар. 1. Геометрик шакллар: квадрат, тўғри тўртбурчак, учбурчак, айлананинг қоғоз бўлагидан ва ўлчов асбоблари ѐрдамида ҳосил бўлиши ҳақидаги мавжуд билимларни мустаҳкамлайдилар. 2. Бадиий дидни ўстиради, расм дарсларида йўл-йўл чизиқ, доира, квадратда орнаментлар тузиш бўйича олинган билимларни чуқурлаштирадилар. 3. Айрим предметларни деталма-детал таҳлил қилиб геометрик шаклларни тўғри идрок этишни ўрганадилар. 4. Болаларнинг ―кўп, кам, узунасига, кўндалангига, қисм ва қатлам, икки қисмга қирқиш, тўрт қисмга, тенг қисмларга‖ каби тушунчалари мустаҳкамланади. 5. Болалар ранглар уйғунлигини тўғри танлашни ўрганадилар. Уларда эстетик дид тарбияланади. Геомтерик шаклли аппликацияларни ҳам декоратив-орнамент, предмет, сужетли аппликацияларга ажратиш мумкин. Доира, квадрат ва овалдан орнаментлар ясаш. Орнамент деталлари: турли ўлчамдаги квадрат, учбурчаклар тайѐрланади. Квадратда нақш диогонал бўйича тузилади – бунда шаклларни симметрик жойлаштириш қулай. Доирада нақш марказдан радиуслар бўйлаб тузилади. Геометрик фигуралардан предметли аппликациялар. Болаларнинг предметларни фазовий идрок этишини ривожлантириш керак. Бунда атрофимизни ўраб турган нарсалар: уй, арча, дарахт, машина, идиш-товоқ, жониворлар, гуллар ва шу кабиларни у ѐки бу даражада геометрик шакллар билан ифодалаш мумкин. Тарбиячи исталган предметни танлаши мумкин. Уни болалар билан биргаликда кўриб, унинг айрим деталлари қайси геометрик шаклларга ўхшашлиги, уларни қандай ўлчамларда, қайсиларини каттароқ, қайсиларини кичикроқ олиш, қандай изчилликда жойлаштириш кераклигини аниқлайдилар. Рангли қоғозлардан олинган доиралар ва уларнинг қисмлари билан аппликация бўйича жуда кўп геометрик ишларни бажариш мумкин. Доираларнинг ҳар бирини шундай жойлаштириш керакки, натижада талаб қилинадиган шакл пайдо бўлсин. Геометрик фигуралардан предметли аппликация ясаш технологияси: иш мавзу ва фикрни танлашдан бошланади; очиқ рангдаги қоғоз ва фон танланади; аппликация мўлжалланган тасвир ва элементлар миқдори қоғозни танлашни белгилайди; тасвир устида ишланганда асосий эътибор танланган мавзунинг мазмунига, керакли материаллар, уларнинг ўлчамлари, рангларини танлашга қаратилади; тасвир ҳажмига кўра энг катта элемент асосий мавзуга мос элемент бўлиши керак; тасвирлаш лозим бўлган материаллар ѐрдамида фигура ва предметларнинг ҳолати аниқланади; тасвирланган ҳодисаларнинг уйғунлигига эришилади; тасвирнинг барча деталлари, ҳатто энг кичиклари ҳам қоғоздан қирқилади, уларни чизмаслик керак; тайѐрланган деталлар елимланадиган сатҳ, яъни фонга жойлаштирилади ва ўйланган тасвир ҳосил қилинади; агарда бу тасвир маъқул бўлмаса деталлар бошқача жойлаштирилади; деталларни ѐпиштиришда жойни адаштирмаслик учун уларнинг ўрнини қалам билан белгилаб қўйилади; мисол тариқасида энг оддий геометрик шакл – квадратни олиб, унинг алмашишини ҳосил қилиш учун турли ҳолатларда жойлаштириб кўрамиз; ишни бошлаш учун марказни топиш, симметрия ўқини ўтказиш ва элементларни шунга кўра жойлаштириш лозим. Бу ишлар мактабгача ѐшдаги болаларда ижодий ва атрофлича тасаввурни, бадиий дидни ўстиришга ѐрдам беради. Болаларда қўйилган мақсадга эришиш йўлида қатъиятлилик, тартиблилик тарбияланади. Уюшқоқлик билан ишлаш кўрсатмаларига риоя қилиш, ташаббускорлик кўрсатиш кўникмалари шаклланади. Болалар тайѐрлаган аппликациялар она тили ва математика дарслари учун ажойиб дидактик материал, Болалар нутқини ўстириш воситаси бўлиши, уларнинг предметлар шакли, ранги, фазода жойлашиши ҳақидаги тушунчаларини бойитишга хизмат қилиши мумкин. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling