Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация
“Аппликация” тушунчаси, унинг турлари ва техник усуллари
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
Аппликация назарий
3. “Аппликация” тушунчаси, унинг турлари ва техник усуллари
Аппликация (лот. Arnsayo - ѐпиштириш) - газлама, қоғоз ва бошқа материалларга ранг-баранг газлама, мато, чарм, қоғоз бўлакларини тикиш ѐки ѐпиштириш йўли билан нақш солиш, уларни безаш. Шу усулда ясалган гул, тасвир ҳам аппликация дейилади. Бу тасвирий санъат билан шуғулланишнинг турли кўринишларидан бири бўлиб, бадиий тасвирни аппликация тарзида яратиш услубидир. Аппликация тасвирлаш техникаларидан биридир. Бунда турли шакллар бошқа бир материалга, яъни фонга қирқиб ѐки йиртиб ѐпиштирилади. Асос сифатида картон, қалин қоғоз, ѐғоч, фанер, оргалит бўлаги ишлатилади. Аппликация қоғоз, мато ва турли табиий материаллардан ташкил қилинган бўлиши мумкин. Аппликация бу ҳам бадиий техника, бунда сурат деталлар фонга ѐпиштириш билан яратилади. Ўйинчоқлар, эртак қаҳрамонлари шакли, қушлар, жониворлар, одамни конструкциялаштириш учун хилма-хил табиий материаллар ишлатилади. Аппликация болаларнинг тасвирлаш фаолияти турларидан энг севимлисидир. Болаларни қоғознинг ѐрқин ранги, шаклларнинг ритмик кетма-кетлиги қувонтиради. Қирқиш ва ѐпиштириш техникалари уларда катта қизиқиш уйғотади. Аппликация - бу бадиий ишларни яратишнинг қийин, айни пайтда содда ва тушунарли услубидир. Бунда тасвирнинг реал асоси сақланиб қолади. Бу аппликацияни нафақат безаш мақсадида, балки картина, безакларни яратишда қўллашга имкон беради. Аппликациянинг асосий хусусиятлари - бу силуэтлилик, образни умумлашган тарзда тасвирланиши, рангли доғларнинг бир хиллиги, бир текислиги ҳисобланади. Мактабгача ѐшидаги болалар учун қизиқ ва тушунарли аппликациялар: булар ѐрқин қоғозлардан, мато ва табиий материаллардан ишланадиган аппликациялардир. Аппликация амалий, алоҳида тасвирлардан тузилган, сюжет, ходиса ва ҳаракатларни бирлигини акс эттирувчи, декоратив, предметни безаш мумкин бўлган нақшларни ўз ичига олувчи бўлиши мумкин. Аппликация кийим, пойабзал, кундалик буюмларни безашнинг қадимий усулларидан биридир. Унинг пайдо бўлиши жониворлар терисидан кийимларда чок, қобиқлар пайдо бўлиши билан боғлиқдир. Аппликация технологиясида тасвирлаш болаларга ранг ҳақида, буюмлар тузилиши, уларнинг ҳажми, текис шакли ва композиция ҳақидаги билимларни фаол ўзлаштиришга имкон беради. Аппликацияда бир шаклни бошқа шаклга қўйишда қирқилган шаклларни суриш, солиштириш имконияти бор. Бу композицион билимларни ва маҳоратларни тезроқ ўзлаштиришга имкон беради. Бу эса нафақат декоратив аппликация ва сюжетли аппликациялар учун, балки расм чизиш учун ҳам муҳим. Кўплаб асрлар давомида аппликация нафақат Осиѐда, балки Европада, хусусан Италия, Испания, Германия, Францияда кенг қўлланилган ва тарқалган. Айниқса, рицарлар даврида жуда оммалашиб кетган эди. Уруш, турнирлар, герблар пайдо бўлишига туртки берди. Герблар эса иккита томондан ҳам аниқ кўриниши керак эди. Шунинг учун аппликация қилиб кашта тикиш ривожланганида бошланган. Кейинчалик матодан аппликация ўрнига қоғоздан аппликация қилишга ўзгартирилди. Бу қоғоз ишлаб чиқариш билан боғлиқ эди. Қоғоздан қирқилган қора силуэтлар аппликациянинг ѐш турига айланди. Силуэт - соя сурат, қора шарпа, ғира-шира кўринган нарсанинг кўчирма тасвиридир. Бизнинг кўп миллатли мамлакатимизда турли халқлар аппликациядан миллий кийимларини, нарсаларини, уйларини безатишда фойдаланадилар. Қоғоздан аппликация тузиш усули XVI асрда пайдо бўлган ва кейинги юз йилликда ўз ривожини топган. XVII аср бошларида Францияда қоғозли силуэтлар урфга кирди ва қисқа муддат ичида Европанинг барча мамлакатларига ва Россияга кенг тарқалди. Турар жойларнинг деворлари кичик силуэт портретлар, маиший саҳналар билан безатила бошланди. Силуэт номи Этъен Силуэт фамилиясидан олинган. Этъен Силуэт XVII асрнинг француз амалдори бўлган. Модага эргашиб қоғоздан қирқишга қизиққан. Халқуҳақида турли ҳикоялар тўқишган. Бир куни қандайдир рассом унга карикатура чизган. У соя сифатида қилинган эди. Бундай тасвирлаш усули силуэт деб аталган. Қадимдан Украина, Беларуссияда қоғоз қийқимлардан турли хил нақшинкор бурама гуллар тайѐрлаш усули жуда машҳур бўлган. Бу рангли қоғоздан қирқилган оддий безаклар, лекин улар аниқ, шаклларга эга, қирқишнинг энг оддий усули - қоғозни иккига буклаш орқали хосил қилинган. Иккига букланган қоғоздан дарахт, қуш, капалак, ниначи, кўп мартта букланганларидан эса - хороводлар тасвирланган. Қиз жувонлар, айниқса, қайчи билан ишлашгач ҳеч қандай тасвирсиз, хаттоки қушлар, хайвонлар, ўсимликлар, архитектура иншоотлари тасвирланган сюжетлар, картиналар яратганлар. Бундай қирқмалар ойна ва дарахтларга ѐпиштирилган. Ёрқин байрам аппликациялари, вазалардаги декоратив гуллар композициялари, буғдойнинг тилларанг бошоқлари, маккажўхори, кунгабоқар, мевалар, хўрозлар, йиртқич қушлар ва бошқа шу кабилар - буларнинг ҳаммаси ҳам кўплаб декоратив амалий санъат кўргазмаларида намойиш этилган. Аппликациянинг индивидуал ва жамоа шакллари турли мазмунда бўлиши мумкин. Аппликация турлар бўйича уч хил машғулотларга бўлинади: предмет, сюжетли - тематик ва декоратив аппликация. • Биринчиси, амалий-предметли, яъни алоҳида тасвирлардан ташкил топган аппликация. • Иккинчиси, декоратив яъни, турли безак элементларини бирлаштирувчи аппликация. • Учинчиси, сюжетли-тематик, қайсидир воқеа ѐки ҳодисаларни акс эттирувчи декоратив аппликация. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling