Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация


Турли гуруҳларда болаларни аппликация ишлашга ўргатиш


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/49
Sana15.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1094495
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49
Bog'liq
Аппликация назарий

5. Турли гуруҳларда болаларни аппликация ишлашга ўргатиш 
бўйича олиб бориладиган машғулотларнинг мазмуни 
Аппликация ишлашнинг мақсади: болаларга аппликация 
ишлаш усулларини ўргатиш, унда қўлланиладиган материаллар билан 
таништириш, турли шаклларни қирқиш, уларни қоғозда маълум кетма- 
кетликда жойлаштириш, ѐпиштириш, образларга хос сюжет танлай 
олишга ўргатишдан иборат. 
Аппликация машғулотларида тарбиячининг вазифаси: 
Геометрик шаклларни ѐпиштириш бўйича декоратив тасвирлашга оид 
топшириқлар учун мос ном топиш. Масалан, геометрик шакллардан 
ҳосил бўладиган предмет, буюмлар тасвири ―Ой ва юлдузлар чиққанида 
елканли қайиқча келмоқда‖, ―Денгиз ѐнидаги уй‖, ―Дарахтлар турли 
кўринишда‖ (шакллар: думалоқ, овал, квадрат, учбурчак, тўртбурчак 
бўлиши мумкин.), ―Сувда сузаѐтган балиқ‖, ―Аквариумдаги декоратив 
балиқча‖ (овал, тухумсимон), ―Ликопчага нақш солиш‖ (айлана) ва ҳ.к. 
Аппликацияни бажариш жараѐни икки босқичдан иборат: 


• 
Шаклларни қирқиш ва уларни фонга ѐпиштириш; 
• 
Аппликация бадиий безаш воситаси сифатида ўзига хос 
декоратив жозиба яратади. 
Аппликацияни ўқитишда қуйидаги умумий масалалар ечилади: 

геометрик шакллар ва ўсимликлар деталларидан бадиий безак 
тузиш, уларни картон ѐки матога аниқ бир ритмда жойлаштириш; 

сюжетни тасвирлаш; 

предмет тасвирини алоҳида бўлаклардан яратиш; 

аппликация учун деталларни ҳар хил материаллардан, турли 
техника орқали тасвирлашни ўзлаштириш; 
- қирқишнинг турли услублари, йиртиш, тўқиш, уларни асосга 
жойлаштириш техникаси билан ѐпиштириш, тикиш; 

рангни сезишни шакллантириш, асосий ранг ва тусларни 
билиш, ранг бирикмаларини тузиш маҳоратини ўзлаштириш; 

шакл, нисбат, композиция хиссини шакллантириш; 

геометрик шаклларни ажратиш, уларни номини билиш; 

асосий ва қўшимча ранглар билан таништириш; 

ҳажм ва сонларни билиш; 

композицион маҳорат малакаларини шакллантириш; 

сюжетли аппликацияда предмет (буюм ѐки нарса)ларни 
жойлаштириш; 
Қирқишнинг
асосий услубларини ўзлаштириш қуйидагича: 

Қоғозни кўзда чамалаб ѐки букилган жойи бўйича қирқиш; 

шаклларни, бурчакларни қирқиш орқали думалоқ шаклларни 
яратиш; 

силуэт ва алоҳида бўлаклардан қирқиш; 

симметрик бўлмаган шаклларни қирқиш; 

контур бўйича қирқиш; 

шаклни қоғоз бўлакчаларини йиртиш орқали яратиш; 



ѐпиштиришнинг асосий услубларини ўзлаштириш (елим, 
мўйқалам, латталардан фойдаланиш); 

шаклларни кетма-кетликда ѐпиштириш малакаси. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling