Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/49
Sana15.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1094495
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
Аппликация назарий

 
 


ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР 
Мактабгача таълимнинг муҳим функциялари сифатида боланинг 
ижтимоийлашуви жараѐнини муайян илмий-методик заминга асосланган 
ҳолда амалга ошириш, уларни дунѐни ва ундаги воқеа ва ҳодисаларни 
илмий асосда англашга ўргатиш, босқичма-босқич болани мактаб 
таълимига тайѐрлашни эътироф этиш ўринлидир.
Мактабгача таълим муассасаларида олиб бориладиган ―Тасвирий 
фаолият‖ машғулотлари вазифалари тизимида болаларнинг икди- 
дорларини аниқлаш ва унга тўғри йўналиш бериш орқали бу сифатларни 
босқичма-босқич ривожлантириб бориш муҳим ижтимоий- педагогик 
ахамиятга эга. Шу маънода муаммонинг назарий ҳамда амалий 
асосларини уйғун тарзда хис этишга йўналтирилган илмий хулосалар бу 
жараѐннинг ташкилий-педагогик жиҳатдан тўғри йўналишда бўлишини 
таъминлайди. 
Мактабгача таълим муассасаларида олиб бориладиган ―Тасвирий 
фаолият‖ машғулотлари тизимидаги аппликация технологиясида 
тасвирлаш машғулотлари болаларга жуда мос бўлган қзиқарли фаолият 
турларидан биридир. Машғулотларнинг бу турида бир қатор дидактик 
қулайликлар билан бирга интегратив ѐндашув асосида кўпроқ таълимий 
масалаларни ҳал қилиш мумкин бўлади. 

қоғоз билан оддий харакатларга эмоционал ижобий муносабатни
қизиқишни ривожлантириш, уларни мустақил бажаришга интилишни 
таркиб топтириш; 

эстетик идрок қилиш ва туйғуларни ривожлантириш; 

ҳосил қилинган тасвирни билиш, ундан эстетик завқ олиш, 
хурсанд бўлишга тайѐрлаш; 

болаларга тайѐр аниқ бир рангга бўялган турли шакллардан 
фойдаланиб, тасвирларни тузиш ва тасвирлашни ўргатиш; 



рангли қоғоз, рангли картонлардан фойдаланиб шаклларни 
қирқиб олиш, қўлда майдалаш орқали тасвирлашга ўргатиш; 

тайѐр шакллар ѐрдамида ѐки намунали тасвир андаза шаблонлари 
ѐрдамида нақш элементларини ва тасвирий сюжетларни қирқиб 
композиция яратиш; 

табиий материалларнинг ранг ва тузилиши, катта-кичиклигидан 
фойдаланган ҳолда предмет, буюм, композициялар тузишга ўргатиш; 

қийқим матоларнинг ранг ва гулларидан фойдаланган ҳолда 
шаклларни қайчида қирқиб олиб тасвирлашга ўргатиш; 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling