Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/207
Sana21.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1714632
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   207
Bog'liq
tayyorlov gurukh tematik rezhalashtirish

Жиҳоз ва материаллар:турли хилдагимагнитлар, магнитли доска ва илмердан стол
турли материаллардан ясалган стол.
Фаолиятнинг бориши: 


21 
1.Болалар ўзлари биладиган магнит ҳақидаги маълумотларни бир-бирларига айтиб 
беришади.
2."Қувноқ шариклар" мультфильминининг "Тортишиш кучи" сериясини кўриш; 
3. Болалар билан ишни иш зонасида режалаштириш
4. Магнит билан ишлаш тажрибаси (магнитни бир-бирига бирлаштириш, доскада ёки 
столнинг устида уларни юмалатиш); 
5. Магнит хусусиятлари ҳақида болалар хулосалари тингланади.
Қўшимча қисм: тарбиячи болаларга магнитли доскада сўзлар тузишни ва турли 
магнит предметларидан фойдаланиб жумбоқ тузишни таклиф этиши мумкин.
Эътиборга молик жиҳати: ҳаётни илм билан боғламоқ; техника хавфсизлиги 
қоидаларига амал қилишни билиши. 
Санъат маркази 
Расм чизиш ва аппликация. "Мен ва менинг оилам". 
Мақсад: оиласи ҳақидаги маълумотларни умумлаштиради, оила аъзоларини таърифлаб 
беради; бажарилаётган ишда расм чизиш ва аппликация каби иккита ижод турини 
уйғунлаштиради.
Жиҳоз ва материаллар:оилавий дам олиш фотосуратлари тўплами, АКТ воситалари, 
оилавий архивдан видео парчалар, қоғоз, буёқлар, қаламлар.
Фаолиятнинг бориши: 
1. "Мен ва менинг оилам" мавзусидаги расм намуналарини кўриб чиқиш; 
2.Болалар оилавий урф-одатлар ҳақида бир-бирлари билан ўртоқлашадилар; 
3. Ишлаш технологиясини танлаш (аппликация ёрдамида чизиш); 
4. Болалар ишлари.
Қўшимча қисм: болалар ишлари кўргазмасини ташкил этиш.
Эътиборга молик жиҳати: тоза-озода ишлашни билиши; оила аъзоларига муҳаббатни 
тарбиялаш 
Қуриш-ясаш ва математика маркази 
"Театр биносини қурамиз" 
Мақсад: турли қурилиш материалларидан театр саҳнасини қуриш, одатий (оддий) 
шаклларни айтади ва уларни қурилишда фойдаланади, ҳисобни билади, ўлчам, сонлар, ранг ва 
шаклларни фарқлай олади.

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling