Эътиборга молик жиҳати: қурилиш материали билан ишлашни билиши; керакли
ечимни топа билиши ва дўстларини унга ишонтира олиши.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва драмалаштириш маркази
"Модалар ательеси"
Мақсад: тикувчи касбини билувчи сифатида ателье - сўзи моҳиятини тушунади.
Мулоқот маданияти ва эстетик кўникма ва малака элементлари шакллантирилади.
Жиҳоз ва материаллар:болалар тикув машинаси, материаллар, сантиметр, кийимлар
каталоги, моделлар (намуналар) расмлари, иплар, тугмалар, қайчилар, тасмалар, безаклар,
аксессуарлар (айрим қисмлар).
Фаолиятнинг бориши:
1. Болалар мавзуга оид расмлар ва марказ материалларини кўриб чиқишади.
2. Ўз ишларини режалаштиришади.
3. Ўз танлови бўйича кийим андазасини олади.
4. Бажарилган иш тақдим этилади.
Қўшимча қисм: тарбиячи модалар кўргазмаси намойишини ташкил этишни таклиф
этиши мумкин.
Эътиборга молик жиҳати: болалар вазифа бўйича материаллардан фойдаланишни
билиши; эстетик ва этикага оид кўникма ва малакаларни шакллантириш.
Тил ва мулоқот маркази
"Менинг оилам - менинг кучим"
Мақсад: оғзаки нутқ ривожлантирилади. Фаол суҳбатга киришилади.
Жиҳоз ва материаллар:оилавий альбомдан фотосурат, қадрдон уй.
Фаолиятнинг бориши:
1. "Менинг оилам" бармоқли ўйинини ўйнаш;
2. Оилавий альбомдаги фотосуратни кўриб чиқиш;
3. Болалар "Менинг оилам - менинг кучим" иборасини тушунтириб беришади.
Қўшимча қисм: "Бизнинг уйга меҳмон келди" ўйинини ўйнаш.
Эътиборга молик жиҳати: оилага ва оилавий қадриятларга муҳаббатни
шакллантириш; ўзига-ўзи баҳо беришни кучайтириш.
Фан ва табиат маркази
"Мўжизавий магнит"
Мақсад: магнит тушунчасини билиш асосида магнит хусусиятларивамагнит билан
боғлиқ бўлган физика қонунини билиши. Магнит билан боғлиқ кичик тажрибалари мавжуд
бўлган ўйинларни ўзлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |