Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/207
Sana21.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1714632
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   207
Bog'liq
tayyorlov gurukh tematik rezhalashtirish

Фаолиятнинг бориши: 
1. Болалар магнит билан турли тажрибалар кўрсатишади.
2. "Қумли манзаралар" видеосини кўриш.
3. Қумли стол устида магнитлар ёрдамида расм чизиш (қумга столнинг тагидан магнит 
билан бошқариш мумкин бўлган предмет қўйилади); 
4. Болалар бир-бирларига бажарган ишларини кўрсатишади.
Қўшимча қисм: тарбиячиболаларга ўз ижод намуналарини турли Қўшимча қисм 
предметлар билан безатишлари мумкинлигини таклиф этиши мумкин. 
Эътиборга молик жиҳати: техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиши; ҳаёт, санъат 
ва илмни бир-бири билан боғлаш; фикрлашни, нутқни, тасаввурни ва майда моторикани 
ривожлантириш.
Тил ва мулоқот маркази 
Оила дарахти
Мақсад: мантиқий фикрлаш ривожланади, фаол ва пассив нутқ, оиласидан фахрланиш 
туйғуси шаклланади.  
Жиҳоз ва материаллар:дарахт тасвирланган расм, оила аъзолари фотосуралари (ҳар 
бир бола) 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Болалар ўзларининг оила аъзолари фотосуратлари солинган конвертни оладилар. 
2. Энг катта авлод вакилидан бошлаб, исмларини айтиб, дарахт илдизига 
жойлаштирадилар.
3. Расмларни танлашни ҳамда жойлаштиришни давом эттирдилар ва иш жараёнида 
тушунтириб, таърифлаб берадилар (масалан, бу менинг бобом, Унинг исми Иброхимов 
Тохир).


23 
Қўшимча қисм: болалар оила ҳақидаги мақолларни эслайдилар. 
Эътиборга молик жиҳати: ўз оиласининг барча аъзоларини билишга, гапни тўғри туза 
олишни билиши.
 
СЕНТЯБРЬ 4 ҲАФТАСИ 
МЕН ВА МЕНИНГ ДЎСТЛАРИМ 
Қурилиш маркази 
Домино - "Сеҳрли рақамлар"
Мақсад: 10 гача бўлган сон ва тескари санашни билади, ҳисоб бўйича олдинги ва 
кейинги рақамларни айтган ҳолда сонлар тартибини тузади. Ёғочдан ясалган доминодан турли 
шаклларни яратади.

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling