Жиҳоз ва материаллар:дўсти фотосурати (машғулотдан олдин болалардан ўз дўсти
ёки дугонасининг фотосуратини олиб келишни ёки портрет чизишлари сўралади)
Фаолиятнинг бориши:
1. Болалар дўст ҳақидаги мақолларни эслайдилар.
2. Дўсти фотосуратини бири-бирларига кўрсатишади ва дўсти ҳақида кичик ҳикоя
тузади.
Қўшимча қисм: дўстлик ҳақидаги қўшиқни биргаликда куйлашади.
Эътиборга молик жиҳати: ҳикоя қилиш жараёнида боланинг нутқи; суҳбат давомида
дўстини тинглашни билиши.
Илм-табиат маркази
Гуруҳ тарбияланувчилари ота-оналарини қизиқарли тажрибалар ўтказиш учун
таклиф қилиш
Мақсад: Ота-оналар билан ҳамкорликда тажрибалар ўтказиш. Болада илмга
қизиқишни ривожлантириш.
Жиҳоз ва материаллар:(жиҳозлар таклиф этилган тажрибани ҳисобга олган ҳолда
танланади)
Фаолиятнинг бориши:
1. Болалар кимнинг ота-оналари келганлигини билишади ва улар билан танишишади .
2. Ота-оналар болаларни тажриба учун танланган асбоб-ускуналар билан
таништирадилар ва олиб борилиши лозим бўлган ишлар ҳақида гапириб берадилар.
3. Тажрибалар ўтказиш.
4. Болалар мустақил хулоса чиқарадилар.
Қўшимча қисм: тарбиячи жуфтликда ишлаш ёки оилавий ижро этиш учун турли
тренинглар таклиф этиши мумкин.
Эътиборга молик жиҳати: ҳаёт ва илмни бир-бирига боғлаш; фикрлаш ва нутқни
ривожлантириш. Ҳаёт хавфсизлиги қоидалари.
Санъат маркази
"Дўстим портрети" ноанъанавий усул асосида чизамиз
Мақсад: дўсти портретини чизади,ташқи кўриниш хусусиятларига урғу беради; расмга
ҳис-ҳаяжонли кайфият бағишлайди; чизишнинг ноанъанавий усулларини ўзлаштиради.
Жиҳоз ва материаллар:ҳар хил форматдаги оқ ва ишлов берилган қоғоз, гуашлар,
мўйқаламлар, пахта дисклари (лаппаклари), губкалар ва босқичларни кўрсатиш учун таянч
расмлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |