Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/207
Sana21.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1714632
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   207
Bog'liq
tayyorlov gurukh tematik rezhalashtirish

Жиҳоз ва материаллар:ёғоч соққалар, рақамли, шаклли домино, тушириб 
қолдирилган жойи мавжуд бўлган бир қанча рақамлар тасвирланган карточкалар.
Фаолиятнинг бориши: 
1. 1 дан 10 гача бўлган рақамли доминони танлайдилар ва уларни тартиб билан териб 
чиқадилар.
2. Мавжуд бўлмаган рақамни топиб тўлдириш лозим бўлган вазифа берилган 
карточкани оладилар.
3. Рақамлардан домино ясайдилар.
Қўшимча қисм: Тарбиячи рақамлар билан боғлиқ вазифаларни ечишда домино 
тошлари билан Қўшимча қисм ўйинни болаларга таклиф этиш мумкин. Ҳисоб 20 гача.
Эътиборга молик жиҳати: фикрлаш ва қўл моторикасини ривожлантириш, математик 
қобилиятларни ривожлантириш. Ҳаёт хавфсизлиги қоидалари.
 
Сюжетли-ролли ўйинлар ва драмалаштириш маркази 
Дўстлар билан театрда
Мақсад: ўзини театрда қандай тутиш кераклигини билади. Актёрлик касби. Актёрлар 
фаолияти тушунчасига эга бўлади. Мулоқот маданиятининг элементар кўникма ва малакалари 
шаклланган бўлади.
Жиҳоз ва материаллар: ниқоблар,либослар, атрибутлар, чипталар, мавзуга оид 
расмлар ва фото.
Фаолиятнинг бориши: 
1. Мавзуга оид расмларни кўриб чиқиш; 
2. Болаларнинг театр ҳақидаги тушунчаларини эшитиш; 
3. Болаларнинг истак-хоҳиши бўйича ролларни тақсимлаш; 
4. Сюжетни бойитиш.
Қўшимча қисм: тарбиячи болаларга кўрган спектаклларидан парча ўйнаб 
беришларини таклиф этиши мумкин.
 
Эътиборга молик жиҳати: жамоада ишлашни билиши; болаларнинг актёрлик 
қобилиятларани ривожлантириш. Ҳаёт хавфсизлиги қоидалари. 
 
Тил ва мулоқот маркази 
Дўсти ҳақида ҳикоя 


24 
Мақсад: шахсий тажрибасидан келиб чиқиб ҳикоя тузади; ҳикоя воқеа ва 
ҳодисаларидан ҳис-туйғуга тўла ҳолда таъсирланади. Ҳикоя қилиб бериш жараёнида ўз 
нутқига эътиборли бўлади.

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling