25
Қуриш-ясаш ва математика маркази
Қурилиш материалларидан рақамлар қурамиз.
Мақсад: қурилиш материалларидан йирик ҳарфлар қуриш, 10 гача бўлган сонлар
кетма-кетлигига эътиборини қаратади.
Геометрик шакллар, ўлчамлар номларини билади ва
уларни айта олади.
Жиҳоз ва материаллар:кубиклар,
геометрик шакллар, қурилиш блоклари, расм
намуналари.
Фаолиятнинг бориши:
1. Рақамлар акс этган расмларни кўриб чиқиш ва уларнинг бўлакларини таҳлил қилиш;
2. Рақам бўлаклари ўхшашликларини таққослаш ва уларни тўғри
кетма-кетликда
жойлаштириш;
3. Йирик рақамларни қуриш ва уларни тўғри кетма-кетликда жойлаштириш;
4. Болалар ишларини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
Қўшимча қисм: болалар рақамларни майда қурилиш материалларидан фойдаланиб
қуришади.
Эътиборга молик жиҳати: болаларни жамоадаишлашга ўргатиш;
фикрлашни,
тасаввур ва нутқни ривожлантириш; Ҳаёт хавфсизлиги қоидалари.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва драмалаштириш маркази
"Икки дўст" саҳналаштирилган асари
Мақсад: "дўст" сўзи
тушунчасини билади, ҳаётда тенгдошлари ўртасидаги дўстона
муносабатлардан мисоллар келтиради. Дўстлар таърифланган ижод намуналарини айтишади.
Жиҳоз ва материаллар:ниқоблар,чипталар,копток.
Фаолиятнинг бориши:
1. Мавзуга оид расмларни кўриб чиқиш;
2. Эртак сюжетларини эслашади;
3. Ролларни тақсимлаш ва "Икки дўст" саҳналаштирилган эртаги.
Do'stlaringiz bilan baham: