Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


психологик тайёрлаш дастури


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

психологик тайёрлаш дастури (6-7 ёшли) асосида тайёрланган ўқув қўлланма 
болаларни диагностик босқич натижасида олинган психик ривожланиш 
хусусиятларини ҳисобга олган ўйин машғулотлари асосида мактабга тайёрлаш 
имконини беради. 
Дастурнинг мақсади: болаларда ижтимоий етукликни ривожлантириш 
ва уларни мактабга тайёрлаш. 
Вазифалар: 
1. Болаларда: 
- таълим олиш истагини
- мулоқот ва хулқ-атвор кўникмаларини;
- билиш жараёнларини (диққат, хотира, тафаккур, нутқ) 
- йирик ва майда моторикани ривожлантириш
2. Сўз бойлигини кўпайтириш; 
3. Мантиқий фикрлаш ва воқеликларга муносабатини билдириш 
қобилиятини ривожлантириш; 
4. Мулоқот ва ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантириш. 
5. Тасаввурнинг ривожланиши
6. Ирода 
сифатларни, 
мактабга 
ҳиссий-ижобий 
муносабатни 
шакллантириш. 
Дастур иштирокчиларининг ёш тоифаси: 6-7 ёш. 
Дастурнинг давомийлиги 1 йил – 26 та машғулот. 
Дастур қуйидаги босқичлардан иборат: 
- психодиагностика (сентябрь); 
- коррекцион-ривожлантирувчи машғулот (октябрь-апрель); 
- психодиагностика (назорат) (май). 
Машғулот давомийлиги – ҳафтада 1 марта (30-35 дақиқа). 
Дастур ёш хусусиятларни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган. 
Машғулотлар билиш жараёнларини белгиловчи бешта ўзаро боғлиқ психик 
жараёнларни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, қуйидаги бўлимларни
ўз ичига олади: “Диққат”, “Хотира”, “Тафаккур”, “Нутқ”, “Моторика”. Ҳар бир 
машғулотда мушак ва ҳиссий зўриқишни бартараф этиш учун психологик-
жисмоний тренинглар ўтказилади. 
Дастур педагог-психолог томонидан олиб борилади. 
“Энди, мактабга бораман” болаларни мактабга психологик тайёрлаш 
дастурини тузишда психологик методикаларнинг боғлиқлиги тамойили ҳисобга 
олинган, бунда методикалардан амалий психология нуқтаи назаридан 



фойдаланилиши лозимлигини ҳамда ушбу дастурда қўллашда энг яқин 
ижтимоий муҳитни фаол жалб қилиш зарурлигини билдиради. Чунки, боланинг 
ақлий 
ривожланишида 
ота-оналар, 
тарбиячилар 
ҳамда 
субъектив 
ривожланаётган муҳит ҳал қилувчи рол ўйнайди. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling