Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

Ота-оналар билан ишлар: 
- “Болаларни мактабга психологик тайёрлаш” ота-оналар йиғилишини 
ўтказиш; 
- диққат ва бошқа психик жараёнларни ривожлантириш бўйича
ота-оналарга индивидуал маслаҳат (консултация) бериш; 
- ота-оналар учун кўргазмали маълумотларни тайёрлаш. 
Педагоглар билан ишлаш: 
- ривожлантирувчи муҳитни ташкил этиш бўйича индивидуал маслаҳат 
(консултация) бериш; 
- психик 
жараёнларни 
ривожлантириш 
бўйича 
гуруҳлараро 
консултациялар (сўров бўйича) ўтказиш. 
Кутилаётган натижа: 
Ўқув йили охирига келиб болалар маълум дунёқараш, ўзига хос 
кўникмалар захирасини эгаллайди, ташқи хусусият ва объектларга нисбатан 
муносабат билдириш усулларини ўрганадилар. Билим олиш жараёнида бўлажак 
биринчи синф ўқувчиси учун зарур бўлган ақлий фаолият шаклланади ва ўқиш, 
ўрганиш ҳисси пайдо бўлади. 
Ўқув йили охирига қадар болаларда мактабга тайёрлик бўйича 
қуйидаги сифатлар юзага келади: 
- ташкилотчилик, тартиблилик; 
- иродалилик сифатлари
- диққат, узоқ вақт диққатли бўлиш қобилияти (15-20 мин.); 
- қизиқувчанлик; 
- ривожланган нутқ ва кенг (фазовий) тасаввур; 
- яхши хотира; 
- моторик маҳорат; 
- дўстоналик, болалар ва катталар билан мулоқот қилиш қобилияти. 
Мактабгача ёшдаги болалик даврида бола психикасининг барча 
қирралари жадал ривожланиб, унинг янада ўсишига замин яратилади. 
Мактабгача ёшдаги болаларни психик ривожланишининг учта асосий 
йўналиши мавжуд: шахс, фаолият ва мулоқот. 
Мактабгача ёшдаги болаларнинг психик ривожланиш хусусиятларини 
ўрганиш учун қўлланиладиган усуллар:
1) билиш жараёнларини ўрганиш: диққат, хотира, тафаккур, нутқ; 
2) бола шахсининг энг муҳим соҳаларини ўрганиш: боланинг ўзига-ўзи 
баҳо бериш даражаси. 




Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling