МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ
1-МАШҒУЛОТ.
Машғулот мақсади: сўз
бойлигини ошириш, диққатни жамлашни,
диққатни,
фазовий тасаввурларни, хотирани ҳамда моторикани (йирик ва
майда) ривожлантириш.
1) “Мевалар” машқ-ўйини.
Йўриқнома: болалар айлана бўлиб турадилар. Педагог-психолог тўпни
биринчи болага ташлайди, у тўпни олиб, бирорта мева номини айтади ва тўпни
педагог-психологга ташлайди. Кейин педагог-психолог тўпни кейинги болага
ташлайди. Ўйин болаларга маълум бўлган барча “мевалар” айтилиб бўлгунга
қадар давом этади.
2) “Бурдон тести”.
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдаги (1-илова)
расмни топадилар ва
бўяйдилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа.
Эслатма: Топшириқни бажаришдан олдин болалар билан ушбу
машғулотда шаклдаги қайси расмни бўяшни келишиб олиш керак.
3) “Бармоқчалар” машқи.
“Бармоқчалар” (шеър муаллифи: пед.ф.ф.д. (PhD) А.А.Турғунов)
Қўлимизда бармоқчалар,
Бешта улар бармоқчалар,
Бошидаги зўр – бармоқ,
Кўрсаткичу, ўрта бармоқ,
Номсиз бармоқ ва жимжалоқ,
Бизда бордир ўн бармоқ.
Йўриқнома: Болалар шеърни айтиб, бармоқларини машқ қиладилар.
Биринчи, машқни ўнг қўлда бажарадилар (
чап қўл белида), кейин чап қўлда
бажарадилар, (Бизда бордир ўн бармоқ,
деганда икки қўллар бармоқларини
машқ қиладилар).
4) Дафтар билан ишлаш
Йўриқнома: Аввалдан педагог-психолог томонидан (ҳар
бир бола учун
алоҳида) тайёрланган (2-илова) шаклдаги расмларни (чизиқча) чизадилар.
5) “Ўтирамиз-турамиз” ўйини.
Йўриқнома: Болалар стулчаларига яқин туриб, педагог-психологнинг
айтган ва кўрсатган вазифаларини бажарадилар.
Ўтиринг –
болалар
ўтирадилар,
туринг – болалар турадилар. Педагог-психолог вазифаларни
болалар
билан биргаликда бажаради, шунигдек, атайлаб хато айтади.
Болалар
педагог-психолог айтган вазифаларни бажаришлари лозим.
18