20
Бошидаги зўр – бармоқ,
Кўрсаткичу, ўрта бармоқ,
Номсиз бармоқ ва жимжалоқ,
Бизда бордир ўн бармоқ.
Йўриқнома: Болалар шеърни айтиб, бармоқларини ҳаракатга
келтирадилар. Биринчи, машқни ўнг қўлда
бажарадилар, кейин чап қўлда
бажарадилар, (Бизда бордир ўн бармоқ,
деганда икки қўлларини кўтарадилар).
4) Дафтар билан ишлаш
Йўриқнома: Аввалдан педагог-психолог томонидан тайёрланган
(2-илова) шаклдаги расмларни (чизиқча) ларни чизадилар.
5) “Ўтирамиз-турамиз” ўйини.
Йўриқнома: Болалар стулчаларига яқин туриб,
педагог-психологнинг
айтган ва кўрсатган вазифаларига амал қиладилар.
Ўтиринг – болалар
ўтирадилар,
туринг – болалар турадилар. Педагог-психолог
вазифаларни
болалар билан биргаликда бажаради, шунигдек, атайлаб хато айтади.
Болалар
педагог-психолог айтган вазифаларни бажаришлари керак.
6) “Сеҳирли катакчалар”.
Йўриқнома: Болалар бармоқларини рангли ёки рақамлар ёзилган
катакчалар (3-илова) бўйлаб педагог-психологнинг (
бирга бажарган ҳолда)
юқорига, пастга, ўнгга, чапга деган топшириғига кўра ҳаракатлантирадилар.
Бир неча марта айтгандан сўнг педагог-психолог болалардан қайси (рангдаги
ёки рақамдаги) катак тўхтаганларини айтишларини сўрайди (3-4 нафар
боладан). Болалар бу билан ранглар ва рақамлар бўйича билимларини ҳам
мустаҳкамлаб оладилар.
7) “Намунадагидек йиғинг” машқи.
Йўриқнома:
Педагог-психолог
аввалдан
геометрик
шаклларни
тайёрлайди. Машғулотда болалар асосий шаклни йиғадилар.
Эслатма: Педагог-психолог аввалдан тайёрлайди:
биринчи: 4-иловадаги бир шаклни ҳар бир бола учун (чоп эттирган ҳолда)
оддий оқ қоғозга (А5 листга) тайёрлайди;
иккинчи: 4-иловадаги (иккисидан бирини) шаклни (масалан ўнгдаги
квадратда 7та геометрик шакл бор) қирқиб тайёрлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: