Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

6) “Сеҳирли катакчалар”. 
Йўриқнома: Болалар бармоқларини рангли ёки рақамлар ёзилган 
катакчалар (3-илова) бўйлаб педагог-психологнинг (бирга бажарган ҳолда
юқорига, пастга, ўнгга, чапга деган топшириғига кўра ҳаракатлантирадилар. 
Бир неча марта айтгандан сўнг педагог-психолог болалардан қайси (рангдаги 
ёки рақамдаги) катак тўхтаганларини айтишларини сўрайди (3-4 нафар 


27 
боладан). Болалар бу билан ранглар ва рақамлар бўйича билимларини ҳам 
мустаҳкамлаб оладилар. 
7) “Намунадагидек йиғинг” машқи. 
Йўриқнома: Педагог-психолог аввалдан тайёрланган (5-иловадаги) 
геометрик шаклларни болалар саноқ чўплардан йиғадилар. 
Эслатма: Педагог-психолог ихтиёрига кўра 5-иловадаги расм танлаши 
мумкин. 
8) Рефлексия. 
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар 
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ 
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог: - болалар, бугунги 
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб 
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб 
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат! 
7-МАШҒУЛОТ. 
Машғулот мақсади: ихтиёрий (актив) диққатни, моторикани (йирик ва 
майда) фазовий тасаввурларни ривожлантириш, сўз бойлигини ошириш. 
1) “Уй хайвонлар” машқ-ўйини. 
Йўриқнома: болалар айлана бўлиб турадилар. Педагог-психолог тўпни 
биринчи болага ташлайди, у тўпни олиб, бирорта уй хайвони номини айтади ва 
тўпни педагог-психологга ташлайди. Кейин педагог-психолог тўпни кейинги 
болага ташлайди. Ўйин болаларга маълум бўлган барча “уй хайвонлари” 
айтилиб бўлгунга қадар давом этади. 
2) “Бурдон тести”. 
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир 
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдаги (1-илова) расмни топади ва 
бўяйдилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа. 
Эслатма: Топшириқни бажаришдан олдин болалар билан ушбу 
машғулотда шаклдаги қайси (аввалгидан бошқа) расмни бўяшни келишиб олиш 
керак. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling