30
Йўриқнома: болалар айлана бўлиб турадилар. Педагог-психолог тўпни
биринчи болага ташлайди, у тўпни олиб, бирорта қуш номини айтади ва тўпни
педагог-психологга ташлайди. Кейин педагог-психолог тўпни
кейинги болага
ташлайди. Ўйин болаларга маълум бўлган барча “қушлар” айтилиб бўлгунга
қадар давом этади.
2) “Учади-учмайди” ўйини
Йўриқнома: Болалар катталарнинг сўзларига
мос равишда жавоб
беришлари ва ҳаракатларни бажаришлари керак бўлади.
Педагог-психолог: “Диққат болалар! Энди мен ким (нима)
уча олишини
ёки ким (нима) уча олмаслигини билиб оламиз. Мен сўрайман, сизлар (
якка
тартибда сўраш ҳам мумкин) тез жавоб берасиз. Агар мен бирор нима (ким)
номини айтсам, масалан “ниначи уча оладими?”, сизлар “ҳа, уча олади”
дейсизлар ва у қандай учишини кўрсатасизлар. Агар мен сиздан “улоқча
учадими?” деб сўрасам, жим туринг ва қўлларингизни кўтарманг, келишдикми,
демак бошладик”.
Do'stlaringiz bilan baham: