Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

ЭслатмаРўйхат: бургут, илон, диван, капалак, стул, қўзичоқ, қалдирғоч, 
самолёт, дарахт, уй, чумчуқ, чумоли, қайиқ, дазмол, чивин, стол, ит, вертолёт, 
гилам ва ҳ.к. 
Ушбу ўйинда болалардан ким хато қилса, ўйиндан чиқиб туради. Ўйин 
охирида ютган болани болалар бирга бўлиб олқишлайдилар. Бунда болаларда 
ютказиш ва ютказганда ғолибни олқишлаш ҳисси шаклланади ва (ёки) 
ривожланади. 
3) “Шаклни топ” машқи. 
Йўриқнома: Ҳар бир бола учун геометрик шакллар (6-илова) 
тайёрланади. Педагог-психолог бирор бир шаклни топиб, болалардан ўша шакл 
қайси шакл эканлигини топишларини сўрайди. Мисол учун, чап устунда
учинчи қаторда қайси шакл турибди?, ва ҳоказо. 
4) Дафтар билан ишлаш 
Йўриқнома: Аввалдан педагог-психолог томонидан тайёрланган
(2-илова) шаклдаги расмларни (чизиқча) ларни чизадилар. 
Эслатма: Иловаларда таклиф қилинган намуналардан (расм. графика, 
ёзув) бошқа намуналардан ҳам фойдаланиш мумкин, фақат қийинлик 
даражаларига эътибор қаратиш лозим. 
 
5) “Бармоқчалар” машқи. 
“Бармоқчалар ухламоқчи” (шеър муаллифи: пед.ф.ф.д. (PhD) А.А.Турғунов
Бу бармоқ ухламоқчи 
Бу бармоқ ухламоқчи 
Бу бармоқ уйқусираб, 


31 
бунисин ухлатмоқчи 
Кенжасини кўринглар 
Жим бўлинг болажонлар, 
Ухлади бармоқчалар 
Йўриқнома: Болалар шеърни айтиб, болалар бош бармоқчаларидан 
бошлаб, барча бармоқчалари билан машқ қиладилар. 
6) “Тўққизинчини топ” машқи. 
Йўриқнома: Педагог-психолог 7-иловадаги шакллардан бирини 
кўрсатади ва у ерда нима (қандай шакл) камлигини сўрайди. Болалар шаклни 
топиши ва танловининг сабабини тушунтиришлари керак бўлади. 
7) Рефлексия. 
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар 
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ 
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог: - болалар, бугунги 
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб 
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб 
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат! 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling