Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

 
2) “Бурдон тести”. 
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир 
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдаги (8-илова) расмни топади ва 
бўяйдилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа. 
Эслатма: Топшириқни бажаришдан олдин болалар билан ушбу 
машғулотда шаклдаги қайси расмни бўяшни келишиб олиш керак. (масалан, 
бугун биз “кулиб турган чўчкача”ни яшил рангли қаламда бўяймиз. Кейинги 
машғулотда “хафа турган чўчкача”ни кук рангли қламда бўяш мумкин). 
3) “Айтингчи!” ўйини. 
Йўриқнома: Педагог-психолог болаларга саволлар беради. Болалар =ар 
бир саволга иложи борича кўпроқ жавоб беришлари керак бўлади. 
Саволлар: 
Нима баланд (паст) бўлади? 
Нима узун (калта) бўлади? 
Нима кенг (тор) бўлади? 
Нима доира (тўртбурчак) шаклда бўлади? 
4) “Бармоқчалар” машқи. 
“Бармоқчалар” (шеър муаллифи: пед.ф.ф.д. (PhD) А.А.Турғунов) 
Қўлимизда бармоқчалар, 
Бешта улар бармоқчалар, 
Бошидаги зўр – бармоқ, 
Кўрсаткичу, ўрта бармоқ, 
Номсиз бармоқ ва жимжалоқ, 
Бизда бордир ўн бармоқ. 
Йўриқнома: Болалар шеърни айтиб, бармоқларини ҳаракатга 
келтирадилар. Биринчи, машқни ўнг қўлда бажарадилар, кейин чап қўлда 
бажарадилар, (Бизда бордир ўн бармоқ, деганда икки қўлларини кўтарадилар). 
5) “Бўлади-бўлмайди” ўйини. 


34 
Йўриқнома: Педагог-психолог гапларни айтади. Агар гап, “бўлади” – деб 
билсалар, болалар қарсак чаладилар, “бўлмайди” – деб билсалар оёқларини 
“тўппилатадилар”. 
Гаплар: 
Бўри ўрмонда изғиб юради. Бўри дарахтда ўтиради. Қозонда пиёла 
қайнаб, пишади. Мушук томда юради. Ит сувда яшайди. Уй қизалоқни чизади. 
Қизалоқ қўғирчоқни яхши кўради ва ҳ.к. 
6) Дафтар билан ишлаш 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling