Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

6) Дафтар билан ишлаш 
Йўриқнома: Аввалдан педагог-психолог томонидан тайёрланган
(2-илова) шаклдаги расмларни (чизиқча) ларни чизадилар. 
Эслатма: Иловаларда таклиф қилинган намуналардан (расм. графика, 
ёзув) бошқа намуналардан ҳам фойдаланиш мумкин, фақат қийинлик 
даражаларига эътибор қаратиш лозим. 
7) График диктант (баён). 
Йўриқнома: болалар катак дафтарда педагог-психолог томонидан айтиб 
турилган нақш (чизиқ)ларни чизиш билан топшириқларни бажарадилар. 
Эслатма: педагог-психолог катта катак вароққа расмни бошланиш 
жойига катак бурчагига нуқта билан белгилар қўяди (масалан, 11-иловадаги 
(қизча, 1-расм)нинг ўнг қўлини чизишда. Шундай қилиб педагог-психолог 
томонидан айтилган вазифани болалар бажарадилар. 
8) Рефлексия. 
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар 
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ 
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог: - болалар, бугунги 
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб 


41 
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб 
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат! 
16-МАШҒУЛОТ. 
Машғулот мақсади: ихтиёрий (актив) диққатни, моторикани (йирик ва 
майда), фазовий тасаввурларни ривожлантириш, сўз бойлигини ошириш. 
1) “10 та сўз” ўйини. 
Йўриқнома: Педагог-психолог 10 та сўзни айтади, болалар иложи борича 
кўпроқ сўзларни эслаб қолишга ҳаракат қилишлари ва эсда қолган сўзларни 
такрорлашлари лозим. Кейин педагог-психолог бу сўзларнинг умумийлиги 
ҳақида сўрайди (бу сўзларнинг барчаси “П” ҳарфидан бошланади). 
Эслатма: Педагог-психолог аввалдан “П” ҳарфи билан бошланадиган 10 
та сўзни тайёрлайди

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling