Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

4) “Бармоқчалар” машқи. 
Йўриқнома: (Бирорта шеър ёки қўшиқ жўр айтган ҳолда) Болалар 
шеърни (қўшиқни) айтиб бармоқларини харакатга келтирадилар. 
Эслатма: Шеър (қўшиқ) айтишда педагог (тарбиячи) томонидан 
ёдлатилган шеърни мустаҳкамлаш учун айтиш мумкин, бунда тарбиячи 
ёрдамидан ҳам фойдаланиш мумкин. 
5) Дафтар билан ишлаш 
Йўриқнома: Аввалдан педагог-психолог томонидан тайёрланган
(2-илова) шаклдаги расмларни (чизиқча) ларни чизадилар. 
Эслатма: Иловаларда таклиф қилинган намуналардан (расм. графика, 
ёзув) бошқа намуналардан ҳам фойдаланиш мумкин, фақат қийинлик 
даражаларига эътибор қаратиш лозим. 
6) “Нима ўзгарди” ўйин 
Йўриқнома: Стол устига ўйинчоқлар қўйилади. Болалар стол устидаги 
ўйинчоқларни жойлашувини эслаб қолиши айтилади. Кейин болалар ўгирлиб 
турадилар ва педагог-психолог бир неча ўйинчоқларни ўрнини алмаштириб 
қўяди. Болаларнинг жойи ўзгарган ўйинчоқларни топиши ва ўз жойларига 
қўйиш керак бўлади. 
7) “Ортиқчасини топ” машқи 


39 
Йўриқнома: Педагог-психолог бир неча буюмларни кўрсатувчи расмни 
(10-илова) кўрсатади. Болалар расмда нима ортиқча эканлигини топиши
жавобини тушунтиришлари ва улар умумий ҳолатда нима деб аталишини 
айтишлари керак. (масалан, 10-иловадаги 1-расмда самолёт ортиқча, улар 
умумий ҳолатда – транспорт, деб аталади
8) “Намунадагидек йиғинг” машқи. 
Йўриқнома: Педагог-психолог аввалдан тайёрланган (5-иловадаги) 
геометрик шаклларни болалар саноқ чўплардан йиғадилар. 
Эслатма: Педагог-психолог ихтиёрига кўра 5-иловадаги расм танлаши 
ёки бошқа тўпламларни (расмларни) тайёрлаши мумкин. 
9) Рефлексия. 
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар 
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ 
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог: - болалар, бугунги 
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб 
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб 
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат! 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling