3) “Учинчиси ортиқча” машқи.
Йўриқнома: Педагог-психолог биринчи учта сўзни айтади. Болалар
ортиыча сўзни аниқлаб, айтадилар ва жавобини тушунтиришлари керак бўлади.
Сўзлар: (бошқа мисоллар бўлиши ҳам мумкин)
1. Сут, сок, нон
2. Машина, от, автобус
3. Шапка, рўмол, этик
4. Атир гул, терак, арча
5. Ёмғир, қор, дарё
6. Шифокор, турист, шафёр
7. Соя, қуёш, сайёра
8. Тош, тупроқ, ойна
4) “Бурдон тести”.
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдаги (8-илова) расмни топади ва
бўяйдилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа.
Эслатма: Топшириқни бажаришдан олдин болалар билан ушбу
машғулотда шаклдаги қайси расмни бўяшни келишиб олиш керак. (масалан,
бугун биз “кулиб турган чўчкача”ни яшил рангли қаламда бўяймиз. Кейинги
машғулотда “хафа турган чўчкача”ни кук рангли қламда бўяш мумкин).
5) “Бармоқчалар” машқи.
Йўриқнома: Педагог-психолог болаларга бармоқлар ёрдамида қандай
турли насралар “ит”, “кабутар”, “қуёнча” ва ҳ.к. кўрсатади. Болалар уларни
такрорлайдилар.
6) Дафтар билан ишлаш
Йўриқнома: Аввалдан педагог-психолог томонидан тайёрланган
(2-илова) шаклдаги расмларни (чизиқча) ларни чизадилар.
Эслатма: Иловаларда таклиф қилинган намуналардан (расм. графика,
ёзув) бошқа намуналардан ҳам фойдаланиш мумкин, фақат қийинлик
даражаларига эътибор қаратиш лозим.
7) “Ўтирамиз-турамиз” ўйини.
Йўриқнома: Болалар стулчаларига яқин туриб, педагог-психологнинг
айтган ва кўрсатган вазифаларига амал қиладилар. Ўтиринг – болалар
ўтирадилар, туринг – болалар турадилар. Педагог-психолог вазифаларни
болалар билан биргаликда бажаради, шунигдек, атайлаб хато айтади. Болалар
педагог-психолог айтган вазифаларни бажаришлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |