Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

10-МАШҒУЛОТ. 
Машғулот мақсади: ихтиёрий (актив) диққатни, моторикани (йирик ва 
майда), эшитиш хотирасини ривожлантириш, сўз бойлигини ошириш. 
1) “Қушлар” машқ-ўйини. 
Йўриқнома: болалар айлана бўлиб ўтирадилар. Педагог-психолог тўпни 
бирор қуш номини айтади ва ёнидаги болага беради, бола тўпни олиб, педагог-
психолог томонидан айтилган қуш номини ва ўзи бирорта қуш номини айтиб, 
тўпни кейинги болага беради. Ўйин шу тартибда давом этади. 
2) “Сўз айт” машқи. 
Йўриқнома: Педагог-психолог тўпни ўнг томонидаги болага беради. 
Бола тўпни ушлаши ва “П” ҳарфи билан бошланадиган ҳар қандай сўзни 
айтади ва тўпни кейинги болага беради. Сўз айтиб бера олмаган болалар 
ўйиндан четлатилади. Ўйин охирида ютган болани болалар бирга бўлиб 
олқишлайдилар. 
3) “Бурдон тести”. 
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир 
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдаги (8-илова) расмни топади ва 
бўяйдилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа. 
Эслатма: Топшириқни бажаришдан олдин болалар билан ушбу 
машғулотда шаклдаги қайси расмни бўяшни келишиб олиш керак. (масалан, 


32 
бугун биз “кулиб турган чўчкача”ни яшил рангли қаламда бўяймиз. Кейинги 
машғулотда “хафа турган чўчкача”ни кук рангли қламда бўяш мумкин). 
4) “Бармоқчалар” машқи. 
Йўриқнома: (Бирорта шеър ёки қўшиқ жўр айтган ҳолда) Болалар 
шеърни (қўшиқни) айтиб бармоқларини харакатга келтирадилар. 
Эслатма: Шеър (қўшиқ) айтишда педагог (тарбиячи) томонидан 
ёдлатилган шеърни мустаҳкамлаш учун айтиш мумкин, бунда тарбиячи 
ёрдамидан ҳам фойдаланиш мумкин. 
5) Дафтар билан ишлаш 
Йўриқнома: Аввалдан педагог-психолог томонидан тайёрланган
(2-илова) шаклдаги расмларни (чизиқча) ларни чизадилар. 
Эслатма: Иловаларда таклиф қилинган намуналардан (расм. графика, 
ёзув) бошқа намуналардан ҳам фойдаланиш мумкин, фақат қийинлик 
даражаларига эътибор қаратиш лозим. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling