Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Йўриқнома: Аввалдан педагог-психолог томонидан тайёрланган (2-илова) шаклдаги расмларни (чизиқча) ларни чизадилар.  Эслатма


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

Йўриқнома: Аввалдан педагог-психолог томонидан тайёрланган
(2-илова) шаклдаги расмларни (чизиқча) ларни чизадилар. 
Эслатма: Иловаларда таклиф қилинган намуналардан (расм. графика, 
ёзув) бошқа намуналардан ҳам фойдаланиш мумкин, фақат қийинлик 
даражаларига эътибор қаратиш лозим. 
7) “Шаклни топ” машқи. 
Йўриқнома: Ҳар бир бола учун геометрик шакллар (6-илова) 
тайёрланади. Педагог-психолог бирор бир шаклни топиб, болалардан ўша шакл 
қайси шакл эканлигини топишларини сўрайди. Мисол учун, чап устунда
учинчи қаторда қайси шакл турибди?, ва ҳоказо. 
8) Рефлексия. 
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар 
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ 
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог: - болалар, бугунги 
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб 
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб 
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат! 
 
12-МАШҒУЛОТ. 
Машғулот мақсади: ихтиёрий (актив) диққатни, моторикани (йирик ва 
майда), фазовий тасаввурни ривожлантириш, сўз бойлигини ошириш. 
1) “Гуллар” машқ-ўйини. 
Йўриқнома: болалар айлана бўлиб ўтирадилар. Педагог-психолог тўпни 
бирор гул номини айтади ва ёнидаги болага беради, бола тўпни олиб, педагог-
психолог томонидан айтилган гул номини ва ўзи бирорта гул номини айтиб
тўпни кейинги болага беради. Ўйин шу тартибда давом этади.
 
2) “Сўз айт” машқи. 
Йўриқнома: Педагог-психолог тўпни ўнг томонидаги болага беради. 
Бола тўпни ушлаши ва “С” ҳарфи билан бошланадиган ҳар қандай сўзни 
айтади ва тўпни кейинги болага беради. Сўз айтиб бера олмаган болалар 


35 
ўйиндан четлатилади. Ўйин охирида ютган болани болалар бирга бўлиб 
олқишлайдилар. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling