37
Эслатма: Иловаларда таклиф қилинган намуналардан (расм. графика,
ёзув) бошқа намуналардан ҳам
фойдаланиш мумкин, фақат қийинлик
даражаларига эътибор қаратиш лозим.
6) “Бурун-пол-шифт” ўйини.
Йўриқнома: Болалар стулчаларига яқин туриб,
педагог-психологнинг
айтган ва кўрсатган вазифаларига бажарадилар.
Бурун – деганда,
болалар
қўллари
билан бурунларини,
пол – деганда, полни кўрсатадилар,
шифт –
деганда, кўлларини тепага кўтариб, кафтларини қимирлатадилар.
Педагог-
психолог вазифаларни болалар билан биргаликда бажаради, шунигдек, атайлаб
хато айтади. Болалар педагог-психолог айтган вазифаларни бажаришлари керак
бўлади.
7) “Намунадагидек йиғинг” машқи.
Йўриқнома:
Педагог-психолог
аввалдан
геометрик
шаклларни
тайёрлайди. Машғулотда болалар асосий шаклни йиғадилар.
Эслатма: Педагог-психолог аввалдан тайёрлайди:
биринчи: 4-иловадаги бир шаклни ҳар бир бола учун (чоп эттирган ҳолда)
оддий оқ қоғозга (А5 листга) тайёрлайди;
иккинчи: 4-иловадаги (иккисидан бирини) шаклни (масалан ўнгдаги
квадратда 7та геометрик шакл бор) қирқиб тайёрлайди.
8) “Шаклни топ” машқи.
Йўриқнома: Ҳар бир бола учун геометрик шакллар (6-илова)
тайёрланади. Педагог-психолог бирор бир шаклни топиб, болалардан ўша шакл
қайси шакл эканлигини топишларини сўрайди.
Мисол учун,
чап устунда,
учинчи қаторда қайси шакл турибди?, ва ҳоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: