Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

15-МАШҒУЛОТ. 
Машғулот мақсади: ихтиёрий (актив) диққатни, хотирани, моторикани 
(йирик ва майда) ривожлантириш, сўз бойлигини ошириш. 
1) “10 та сўз” ўйини. 
Йўриқнома: Педагог-психолог 10 та сўзни айтади, болалар иложи борича 
кўпроқ сўзларни эслаб қолишга ҳаракат қилишлари ва эсда қолган сўзларни 
такрорлашлари лозим. Кейин педагог-психолог бу сўзларнинг умумийлиги 
ҳақида сўрайди (бу сўзларнинг барчаси “С” ҳарфидан бошланади). 
Эслатма: Педагог-психолог аввалдан “С” ҳарфи билан бошланадиган
10 та сўзни тайёрлайди. 
2) “Сўз айт” машқи. 
Йўриқнома: Педагог-психолог тўпни ўнг томонидаги болага беради. 
Бола тўпни ушлаши ва “С” ҳарфи билан бошланадиган ҳар қандай сўзни 
айтади ва тўпни кейинги болага беради. Сўз айтиб бера олмаган болалар 
ўйиндан четлатилади. Ўйин охирида ютган болани болалар бирга бўлиб 
олқишлайдилар. 
3. “Еса бўлади- еб бўлмайди” ўйини. 
Йўриқнома: Педагог-психолог томонидан ихтиёрий сўз айтилади. 
Номланган предметни ейиш мумкин ёки мумкин эмаслигига қараб, бола унга 
отилган педагог-психолог томонидан ташланган тўпни ушлаши ёки 
ушламаслиги керак бўлади. (Масалан: “олма”, уни ейиш мумкин, шунинг учун 


40 
бола тўпни ушлайди, “арча” уни ейиш мумкин эмас, шунинг учун бола тўпни 
ушлаймайди). 
4) “Бурдон тести”. 
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир 
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдан (9-илова) ҳарфни (масалан, “С”) 
топади ва ўчирадилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа. Кейинги 
машғулотда бошқа ҳарфни топиб, ўчиришлари мумкин). 
5) Жисмоний тарбия вақти. 
Йўриқнома: Педагог-психолог матнни ўқиб, ифодали ҳаракатлар 
кўрсатади ва болалар уларни такрорлайдилар. 
Бугун болалар, биз шер овлашга борамиз: 
Биз ундан қўрқмаймиз (шахдам қадам билан, қўрқмай юрилади
Бизда қурол бор ва у узун (
қурол ва унинг узунлиги тасаввурий кўрсатилади

Адирликдан юриб борамиз: дуп-дуп-дуп. 
Ботқоқликдан юриб борамиз: шалоп-шулуп, шалоп-шулуп. 
Дарёдан ўтамиз (унда қандай овоз чиледи болалар?, болалар айтадилар). 
Вой қаранглар нима ётибди у ерда, келинглар ушлаб кўрамиз (Болалар 
ушлаб кўрадилар, тасаввурий шерни. Бу шер эканку болалар! Деб болалар 
қочадилар. Дарёдан, ботқоқликдан, адирликдан ўтиб. Уй эшигини очиб 
(ғииичр). Югуриб чарчадилар, Уууух! (деб, нафас чиқарадилар). Шу каби 
бошқа тасаввурий воқеани бажаришлари мумкин. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling