47
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат!
20-МАШҒУЛОТ.
Машғулот мақсади: ихтиёрий (актив) диққатни, моторикани (йирик ва
майда), тасаввурни ривожлантириш, сўз бойлигини ошириш.
1) “10 та расм” ўйини.
Йўриқнома: Педагог-психолог 10 та расмни столга қўяди,
болалар
расмларни эслаб қолиши керак бўлади, кейин расмлар усти ёпилади (
ёки расм
орқасига қилиб қўйилади). Кейин болалар ҳар бир карточкада қандай расм
борлигини айтиб беришлари керак.
2) “Нима учун керак” ўйин.
Йўриқнома: Педагог-психолог
турли предметлар номини айтиши,
болалар эса унинг нима учун кераклигини айтишлари керак. (
масалан: китоб-
ўқиб, билимни орттириш учун).
3) “Бурдон тести”.
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдан (9-илова) ҳарфни (масалан, “Б”)
топади ва ўчирадилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа.
Кейинги
машғулотда бошқа ҳарфни топиб, ўчиришлари мумкин).
Do'stlaringiz bilan baham: