54
Йўриқнома: болалар катак дафтарда педагог-психолог томонидан айтиб
турилган нақш (чизиқ)ларни чизиш билан топшириқларни бажарадилар.
Эслатма: педагог-психолог катта катак вароққа
расмни бошланиш
жойига катак бурчагига нуқта билан белгилар қўяди (масалан, 11-иловадаги
(қизча, 1-расм)нинг ўнг қўлини чизишда. Шундай қилиб педагог-психолог
томонидан айтилган вазифани болалар бажарадилар.
5) “Сояни топ” машқи
Йўриқнома: Болаларга диққат билан педагог-психолог томонидан (ҳар
бир бола учун) тайёрланган (15-илова) расмга қараб,
расмга мос сояни, бир
нечта соялар ичидан топиши керак бўлади.
6) “Жииим” ўйини.
Йўриқнома: Болалар гилам устида туришади. Педагог-психолог
болаларга карточкаларни алмаштириб кўрсатади. Яшил карточка –
болалар
югуришади, сакрашади, қичқиришади; сариқ карточка –
болалар секин
юришади ва “шивир-шивир” гапиришади, қизил карточка – болалар тўҳташади
ва гаплашишмайди. Ўйин қизил карточка билан якунланади.
7) Рефлексия.
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог:
- болалар, бугунги
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: