Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

5) “Бармоқчалар” машқи. 
Йўриқнома: (Бирорта шеър ёки қўшиқ жўр айтган ҳолда) Болалар 
шеърни (қўшиқни) айтиб бармоқларини харакатга келтирадилар. 
Эслатма: Шеър (қўшиқ) айтишда педагог (тарбиячи) томонидан 
ёдлатилган шеърни мустаҳкамлаш учун айтиш мумкин, бунда тарбиячи 
ёрдамидан ҳам фойдаланиш мумкин.
 
6) Жисмоний тарбия вақти. 
Йўриқнома: Педагог-психолог тананинг турли қисмларини (бош, орқа, 
оёқ, ошқозон ва бошқ. айтади), болалар педагог-психологнинг айтганини 
кўрсатадилар. Ким нотўғри бажарса ўйиндан четлатилади. 
7) Рефлексия. 
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар 
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ 
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог: - болалар, бугунги 
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб 
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб 
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат! 
 
23-МАШҒУЛОТ. 
Машғулот мақсади: ихтиёрий (актив) диққатни, моторикани (йирик ва 
майда), фазовий тасаввурни ривожлантириш, сўз бойлигини ошириш. 
1) “Эслаб қол” машқи. 
Йўриқнома: Болалар доира шаклида ўтирадилар ёки турадилар.
Педагог-психолог бирор сўзни айтади. Биринчи бола педагог-психолог сўзини 
такрорлайди ва ўзининг сўзини айтади. Кейин навбатдаги бола
педагог-психологнинг сўзини, биринчи боланинг сўзини такрорлайди ва 
ўзининг сўзини айтади. Ўйин шу тартибда давом этади. Энг кўп сўзни эслаган 
бола ғолиб бўлади, ва уни ҳамма олқишлайди. 
2) “Ритм” машқи 


51 
Йўриқнома: Педагог-психолог қўллари билан ритмик қарсак чалади ва 
болалар уни такрорлайдилар. Масалан: битта қарсак, икки қисқа қарсак, бир 
узун қарсак, икки қисқа қарсак. Болалар ритмни синхрон такрорлашлари керак. 
Кейин ритмларни мураккаблаштириш мумкин. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling