Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

3) “Бурдон тести”. 
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир 
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдан (9-илова) ҳарфни (масалан, “И”) 
топади ва ўчирадилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа. Кейинги 
машғулотда бошқа ҳарфни топиб, ўчиришлари мумкин).
 
4) График диктант (баён). 
Йўриқнома: болалар катак дафтарда педагог-психолог томонидан айтиб 
турилган нақш (чизиқ)ларни чизиш билан топшириқларни бажарадилар. 
Эслатма: педагог-психолог катта катак вароққа расмни бошланиш 
жойига катак бурчагига нуқта билан белгилар қўяди (масалан, 11-иловадаги 
(қизча, 1-расм)нинг ўнг қўлини чизишда. Шундай қилиб педагог-психолог 
томонидан айтилган вазифани болалар бажарадилар. 
5) “Қаторни давом эттир” машқи 
Йўриқнома: Болалар, аввалдан педагог-психолог томонидан тайёрланган 
13-иловадаги расмларни мантиқий давомини чизишлари керак. 
6) “Бармоқчалар” машқи. 
Йўриқнома: (Бирорта шеър ёки қўшиқ жўр айтган ҳолда) Болалар 
шеърни (қўшиқни) айтиб бармоқларини харакатга келтирадилар. 
Эслатма: Шеър (қўшиқ) айтишда педагог (тарбиячи) томонидан 
ёдлатилган шеърни мустаҳкамлаш учун айтиш мумкин, бунда тарбиячи 
ёрдамидан ҳам фойдаланиш мумкин. 
7) “Саноқни давом эттир” ўйин. 
Йўриқнома: Педагог-психолог исталган рақамни айтиб, болаларга тўпни 
ташлайди, тўпни олган бола педагог-психолог айтган рақамдан кейингидан
10 гача тартиб билан саноқни давом эттиради.
Масалан, психолог “беш” деб тўпни Ботирга берди, Ботир: “олти, етти, 
саккиз, тўққиз, ўн” деб санайди. Вазифани қийинлаштириш учун: Ботир: “олти, 
етти, саккиз” деб санаётганда, уни тўҳтатиб тўпни олиб Саидага бериш мумкин, 
Саида: “тўққиз, ўн” деб санаши керак бўлади. Адашса ўйиндан 
четлаштирилади. 
8) Рефлексия. 
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар 
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ 
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог: - болалар, бугунги 
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб 


52 
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб 
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат! 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling