Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


) “Ўхшаш расмни топ” машқи


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

5) “Ўхшаш расмни топ” машқи 
Йўриқнома: Педагог-психолог болаларга (14-илова) варақни кўрсатади. 
Болалар унга қараб, варақнинг юқори қисмидаги каби расмни топишлари керак. 
6) “Жииим” ўйини. 


53 
Йўриқнома: Болалар гилам устида туришади. Педагог-психолог 
болаларга карточкаларни алмаштириб кўрсатади. Яшил карточка – болалар 
югуришади, сакрашади, қичқиришади; сариқ карточка – болалар секин 
юришади ва “шивир-шивир” гапиришади, қизил карточка – болалар тўҳташади 
ва гаплашишмайди. Ўйин қизил карточка билан якунланади. 
7) Рефлексия. 
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар 
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ 
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог: - болалар, бугунги 
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб 
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб 
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат! 
25-МАШҒУЛОТ. 
Машғулот мақсади: ихтиёрий (актив) диққатни, моторикани (йирик ва 
майда), фазовий тасаввурни ривожлантириш, сўз бойлигини ошириш. 
1) “Эслаб қол” машқи. 
Йўриқнома: Болалар доира шаклида ўтирадилар ёки турадилар.
Педагог-психолог бирор сўзни айтади. Биринчи бола педагог-психолог сўзини 
такрорлайди ва ўзининг сўзини айтади. Кейин навбатдаги бола
педагог-психологнинг сўзини, биринчи боланинг сўзини такрорлайди ва 
ўзининг сўзини айтади. Ўйин шу тартибда давом этади. Энг кўп сўзни эслаган 
бола ғолиб бўлади, ва уни ҳамма олқишлайди. 
2) “Бурдон тести”. 
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир 
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдан (9-илова) ҳарфни (масалан, “Ф”) 
топади ва ўчирадилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа. Кейинги 
машғулотда бошқа ҳарфни топиб, ўчиришлари мумкин).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling