Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

26-МАШҒУЛОТ (якунловчи). 
Машғулот мақсади: ихтиёрий (актив) диққатни, моторикани (йирик ва 
майда), фазовий тасаввурни диагностика қилиш, сўз бойлигини ошириш. 
1) “Диққатли бўл” ўйин 
Йўриқнома: Болалар бир дақиқа ичида хонадаги ҳамма нарсага 
қарайдилар. Сўнг кўзларини юмиб, педагог-психологнинг саволларига жавоб 
берадилар. 
- хона деворлари қандай рангда? 
- шифтда нечта чироқ бор? 
- хонада нечта стол бор? 
- ва ҳоказо. 
2) “Нима ўзгарди” ўйин 
Йўриқнома: Педагог-психолог столга (доскага) турли 10 та расмларни 
қўяди ва болалардан уларнинг қандай жойлашганлигини эслаб қолишни 
сўрайди. Кейин болалар кўзларини юмадилар, педагог-психолог бир неча 


55 
расмларни алмаштиради ва болалар ўзгарган расмларни топишлари керак 
бўлади. 
3. “Диққатли бўлиш яхшида” машқ. 
Йўриқнома: Педагог-психолог болаларга қизиқ бўлган бирор эртакни 
воқеалари асосида аввалдан саволлар тайёрлаб олади. Сўнг уни машғулотда 
ўқиб бериб, аввалдан тайёрланган саволлар билан болаларга мурожаат қилади. 
Саволлар: 
Эртак қахрамонининг исми нима? 
У кимни учратиб қолди? 
Эътиборли бўлиш, унга неча марта ёрдам берди? ва ҳ.к. 
- қойил болажонлар! Сизлар қаерларда диққатли ва эътиборли 
бўлишингиз керак экан? (жавоблар: машғулотларда, ўйин ўйнаётганда, йўлдан 
ўтаётганда ва ҳ.к.) 
4) “Бурдон тести”. 
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир 
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдан (9-илова) ҳарфни (масалан, “Л”) 
топади ва ўчирадилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа. Кейинги 
машғулотда бошқа ҳарфни топиб, ўчиришлари мумкин). 
5) Жисмоний тарбия вақти. 
Болаларнинг хоҳишига кўра бирор ҳаракатли ўйинни ўйнаш. 
6) Рефлексия. 
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар 
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ 
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог: - болалар, бугунги 
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб 
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб 
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат! 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling