Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

4) Кўришни яхшилаш машқи. 
Йўриқнома: Диққат болалар “юзимиз тўғрига қараган ҳолатда, тепага, 
пастга, ўнгга, чапга қараймиз”. 8 марта қайтарилади. 
5) График диктант (баён). 
Йўриқнома: болалар катак дафтарда педагог-психолог томонидан айтиб 
турилган нақш (чизиқ)ларни чизиш билан топшириқларни бажарадилар. 
Эслатма: педагог-психолог катта катак вароққа расмни бошланиш 
жойига катак бурчагига нуқта билан белгилар қўяди (масалан, 11-иловадаги 
(қизча, 1-расм)нинг ўнг қўлини чизишда. Шундай қилиб педагог-психолог 
томонидан айтилган вазифани болалар бажарадилар. 
6) “Бармоқчалар” машқи. 
Йўриқнома: (Бирорта шеър ёки қўшиқ жўр айтган ҳолда) Болалар 
шеърни (қўшиқни) айтиб бармоқларини харакатга келтирадилар. 
Эслатма: Шеър (қўшиқ) айтишда педагог (тарбиячи) томонидан 
ёдлатилган шеърни мустаҳкамлаш учун айтиш мумкин, бунда тарбиячи 
ёрдамидан ҳам фойдаланиш мумкин. 
7) “Топчи, бу нима” ўйин 


48 
Йўриқнома: Болалардан бири (бошловчи) бирор предметни ўйлайди, 
қолган болалар савол орқали (бошловчи) боладан нима ҳақида ўйлаганини 
топадилар. 
Намунавий саволлар: 
Бу жонли нарсами? 
Бу ўйинчоқми? 
У нарса хонамизда борми? ва ҳ.к. 
8) Рефлексия. 
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар 
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ 
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог: - болалар, бугунги 
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб 
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб 
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат! 
 
21-МАШҒУЛОТ. 
Машғулот мақсади: ихтиёрий (актив) диққатни, моторикани (йирик ва 
майда), фазовий тасаввурни ривожлантириш, сўз бойлигини ошириш. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling