3) “Учади-учмайди” ўйини
Йўриқнома: Болалар катталарнинг сўзларига мос равишда жавоб
беришлари ва ҳаракатларни бажаришлари керак бўлади.
Педагог-психолог: “Диққат болалар! Энди мен ким (нима) уча олишини
ёки ким (нима) уча олмаслигини билиб оламиз. Мен сўрайман, сизлар (якка
тартибда сўраш ҳам мумкин) тез жавоб берасиз. Агар мен бирор нима (ким)
номини айтсам, масалан “ниначи уча оладими?”, сизлар “ҳа, уча олади”
дейсизлар ва у қандай учишини кўрсатасизлар. Агар мен сиздан “улоқча
учадими?” деб сўрасам, жим туринг ва қўлларингизни кўтарманг, келишдикми,
демак бошладик”.
Эслатма: Рўйхат: бургут, илон, диван, капалак, стул, қўзичоқ, қалдирғоч,
самолёт, дарахт, уй, чумчуқ, чумоли, қайиқ, дазмол, чивин, стол, ит, вертолёт,
гилам ва ҳ.к.
Ушбу ўйинда болалардан ким хато қилса, ўйиндан чиқиб туради. Ўйин
охирида ютган болани болалар бирга бўлиб олқишлайдилар. Бунда болаларда
ютказиш ва ютказганда ғолибни олқишлаш ҳисси шаклланади ва (ёки)
ривожланади.
4) “Бурдон тести”.
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдан (9-илова) ҳарфни (масалан, “К”)
топади ва ўчирадилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа. Кейинги
машғулотда бошқа ҳарфни топиб, ўчиришлари мумкин).
5) “Диққат билан эшит” ўйини
Йўриқнома: Айлана бўйлаб ҳаракатланаётган болалар педагог-психолог
буйруғига қараб ҳаракат позаси қиладилар: бир қарсак – “лайлак” позаси (бир
оёқда, қўлларни ён томонга) қиладилар, иккита қарсак – “қурбақа” позасини,
учта қарсак – одатий юришга ўтадилар.
6) График диктант (баён).
Йўриқнома: болалар катак дафтарда педагог-психолог томонидан айтиб
турилган нақш (чизиқ)ларни чизиш билан топшириқларни бажарадилар.
Эслатма: педагог-психолог катта катак вароққа расмни бошланиш
жойига катак бурчагига нуқта билан белгилар қўяди (масалан, 11-иловадаги
(қизча, 1-расм)нинг ўнг қўлини чизишда. Шундай қилиб педагог-психолог
томонидан айтилган вазифани болалар бажарадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |