Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

9) Рефлексия
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар 
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ 
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог: - болалар, бугунги 
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб 
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб 
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат! 
14-МАШҒУЛОТ. 
Машғулот мақсади: ихтиёрий (актив) диққатни, моторикани (йирик ва 
майда), фазовий тасаввурни ривожлантириш, сўз бойлигини ошириш. 
1) “Транспорт” машқ-ўйини. 
Йўриқнома: болалар айлана бўлиб ўтирадилар. Педагог-психолог тўпни 
бирор транспорт номини айтади ва ёнидаги болага беради, бола тўпни олиб, 
педагог-психолог томонидан айтилган транспорт номини ва ўзи бирорта 


38 
транспорт номини айтиб, тўпни кейинги болага беради. Ўйин шу тартибда 
давом этади.
2) “Таърифдан объектни топинг” ўйин. 
Йўриқнома: Педагог-психолог томонидан транспортларга оид топишмоқ 
айтилади. Масалан: Транспорт, катта, оғир, қаноти ва думи бор (самолет). 
Педагог-психолог предмет хусусиятларини айтади. Болалар қайси 
предмет ҳақида гапирилаётганини топишлари керак. Болалар топишда 
қийналсалар жавобга яқинлаштириб ёрдамлашиш мумкин. 
1. Тўрта оёғи, суянчиғи бор. (стулча) 
2. Ҳар хал шаклда, рақамлар ва кўрсаткичи бор. (соат) 
3. Ҳарфлар, расмлар, варақлар (китоб) 
4. Илдиз, новда, тиконлар, барглар (атир гул) 
5. Экран, тунмача, электр сим, пульт (телевизор) 
6. Оёқлар, дум, хартум (фил) ва ҳ.к. 
3) “Бурдон тести”. 
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир 
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдан (9-илова) ҳарфни (масалан, “н”) 
топади ва ўчирадилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа. Кейинги 
машғулотда бошқа ҳарфни топиб, ўчиришлари мумкин). 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling