29
Эслатма: Топшириқни бажаришдан олдин болалар билан ушбу
машғулотда шаклдаги қайси (аввалгидан бошқа) расмни бўяшни келишиб олиш
керак.
3) “Бармоқчалар” машқи.
Йўриқнома: (Бирорта шеър ёки қўшиқ жўр айтган ҳолда)
Болалар
шеърни (қўшиқни) айтиб бармоқларини харакатга келтирадилар.
Эслатма: Шеър (қўшиқ) айтишда педагог (тарбиячи) томонидан
ёдлатилган шеърни мустаҳкамлаш
учун айтиш мумкин, бунда тарбиячи
ёрдамидан ҳам фойдаланиш мумкин.
4) Дафтар билан ишлаш
Йўриқнома: Аввалдан педагог-психолог томонидан тайёрланган
(2-илова) шаклдаги расмларни (чизиқча) ларни чизадилар.
Эслатма: Иловаларда таклиф қилинган намуналардан (расм. графика,
ёзув) бошқа намуналардан ҳам фойдаланиш мумкин, фақат қийинлик
даражаларига эътибор қаратиш лозим.
5) “Намунадагидек йиғинг” машқи.
Йўриқнома: Педагог-психолог аввалдан тайёрланган (5-иловадаги)
геометрик шаклларни болалар саноқ чўплардан йиғадилар.
Эслатма: Педагог-психолог ихтиёрига кўра 5-иловадаги
расм танлаши
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: