225
Қўшимча: тарбиячи болаларга уйга кетаётганда йўл белгиларини кузатишни ва ўхшашини
топишни таклиф қилади.
Алоҳида эътибор қаратилади: йўл белгиларига риоя этишнинг инсон ҳаётидаги ўрни
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: Автобус
Мақсад: болалар автобус турларини фарқлайдилар.
Керакли жиҳозлар: ҳайдовчи кийими, салон ва ўриндиқлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Автобус турлари акс этган расмларни кўриб чиқиш.
2. Ролларни тақсимлаш.
3. Ўйин учун керакли атрибутларни танлаш.
4. “Автобусда кетаяпмиз” саҳнасини қўйиш.
5. Ижро этилган саҳнани муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
Қўшимча: “Автобус бекати” ўйини.
Алоҳида эътибор қаратилади: ҳаёт хавфсизлиги қоидалари.
Санъат
Мавзу: Ўз қўлимиз билан светофор ясаймиз
Мақсад: болалар картон ва иккиламчи материаллардан светофор ясайдилар ҳамда уни қаерларда
ишлатилишини тушунтириб бера оладилар.
Керакли жиҳозлар: светофор
тасвирланган расмлар, рангли қоғоз, картон,
иккиламчи
материаллар, қайчи, елим.
Do'stlaringiz bilan baham: