56
ИЮЛЬ. ТЎРТИНЧИ ҲАФТА
СУВ ҚИРОЛИ МЕҲМОНДА
Куриш-ясаш ва математика
Мавзу: Қайиқча
Мақсад: болалар қайиқчани нимадан ясалиши ҳақидаги
билимларини бойитадилар, қайиқчани
турли қурилиш блокларидан ясаб кўрадилар, қайиқни ким бошқариши ва қандай бошқаришини
биладилар, сув транспорти ҳақида билган маълумотларини қайта эслаш орқали
мустаҳкамлайдилар.
Керакли жиҳозлар: кубиклар, лего,
махсус идишда сув, намуна.
Фаолиятнинг бориши:
1. Турли хилдаги қайиқчалар расмини томоша қилиш.
2. Намунани ўрганиш.
3. Керакли жиҳозларни танлаш.
4. Ишни режалаштириш.
5. Ижодий иш.
6. Тайёр қайиқчаларни махсус идишга солиб бошқариш.
Қўшимча қисм: қайиқчани қоғоздан ясашни таклиф қилиш, сув транспорти билан болалалрни
яна бир бор таништириш.
Алоҳида эътиборга молик жиҳати: сув транспорт турлари.
Тил ва нутқ
Мавзу: “Немони излаб” мультфильми намойиши ва суҳбат
Максад: болалар сув ости ҳаёти, у ердаги жонзотлар ҳақидаги билимларини мустаҳкамлайдилар,
саволларга тўлиқ гап билан жавоб беришга ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар: АКТ.
Фаолиятнинг бориши:
1. Мультфильм намойиши.
2. Мультфильм таассуротлари билан ўртоқлашиш.
3. Фильм мазмуни бўйича суҳбат.
4. Якун
Қўшимча қисм: аквариумдаги балиқларни кузатиш, уларни озиқлантириш.
Алоҳида эътиборга молик жиҳати: кузатувчанлик ва кўрганларни тўлиқ баён айта олиш.
Санъат
Мавзу: Сувпуркагич
Максад: болалар мўйқалам ва елимдан тўғри фойдаланиш малакаларини мустаҳкамлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: