58
5. Бажарилган ишни муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
Қўшимча қисм: АКТда даладаги ариқчаларни кўриш, муассасадаги ариқчаларни сайрда томоша
қилиш.
Фан ва табиат
Мавзу: Рангли сувлар
Максад: болалар ҳар хил ранг ёрдамида рангли сувлар ҳосил қилиш
малакаларини
мустаҳкамлайдилар.
Керакли жиҳозлар: намуналар, сув,
шаффоф идишлар, рангли бўёқлар, пипетка.
Фаолиятнинг бориши:
1. Намуналарни томоша қилиш.
2. Шаффоф идишдаги сувларни танлаш.
3. Сувга пипетка ёрдамида рангли бўёқларни қўшиш.
4. Ҳосил бўлган рангли сувларни таҳлил қилиш.
Қўшимча қисм: ўтказилган тажрибаларни таққослаб, суҳбатлашиш.
Санъат
Мавзу: Хўл қоғозда расм чизиш.
Максад: болалар тасвирий фаолиятнинг бу тури билан янада яхшироқ
танишадилар, мустақил
тарзда ижодий ишлайдилар.
Керакли жиҳозлар: намуна, рангли бўёқ, сув, оқ қоғоз хўл қоғоз.
Фаолиятнинг бориши:
1. Намунани кузатиш.
2. Хўл қоғозда тасвирларни яратиш.
3. Тайёр ишни таҳлил қилиш.
4. Болаларни рағбатлантириш.
Қўшимча қисм: истакларига кўра тасвирий фаолиятнинг бошқа тури билан шуғулланишларини
таклиф қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: