57
Алоҳида эътиборга молик жиҳати: тайёр
безатилган ижодий ишлар.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: Сув ости дунёси
Максад: болалар ролларни мустақил
ижро этадилар, сув ости дунёси ва балиқлар
нима билан
озуқланиши ҳақидаги билимларини мустаҳкамлайдилар, жамоада
ишлаш тартибига риоя
қиладилар, дўстлик ва меҳр туйғуларини ривожлантирадилар.
Керакли жиҳозлар: турли балиқлар ва сув ости ҳайвонлари ниқоблари, сув париси кийимлари,
полиэтилен пакетда сув, АКТ, сув ости тасвирланган макет.
Фаолиятнинг бориши:
1. Ролларни тақсимлаш.
2. Ўйин учун жой ҳозирлаш.
3. Ўйинни режалаштириш.
4. Ўйин жараёни.
5. Якуний суҳбат.
Қўшимча қисм: АКТда сув остини томоша қилиш.
Алоҳида эътиборга молик жиҳати: сув ости дунёси ҳақидаги билим.
Фан ва табиат
Мавзу: Турли хил усулларда сув сепиш
Максад: болалар
сув сепиш усулларини биладилар, сув сепишда эҳтиёткорллика риоя
қиладилар, қандай идишдан қандай тарзда (челакдан кўп миқдорда, баклажкадан камроқ ва бир
текисда, сув пуркагичда томчилаб) сув сепилишини аниқлайдилар.
Керакли жиҳозлар: сув пуркагич, сув, баклажкалар, челак, мавзу асосида расмлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Мавзу асосида расмларни томоша қилиш.
2. Мавжуд жиҳозларни танлаш.
3. Танланган жиҳозларни сув билан тўлдириш.
4. Сувни қайси идишдан қандай сепилишини тажриба орқали синаб кўриш.
5. Тажриба муҳокамаси ва хулоса.
Do'stlaringiz bilan baham: