95
ИЮЛЬ. ИККИНЧИ ҲАФТА
ҚУВНОҚ ЭСТАФЕТАЛАР
Қуриш-ясаш ва математика
Мавзу: Велосипед ҳайдаш йўлагини ясаймиз
Мақсад: болалар лего тўплами, қурилиш материалларидан мустақил фойдаланган ҳолда
йўлакча қурадилар.
Керакли жиҳозлар: намуна, леголар тўплами, қурилиш
материаллари, АКТ.
Фаолиятнинг бориши:
1. Намунани кузатиш.
2. Керакли жиҳозларни танлаш.
3. Ижодий иш.
4. Бажарилган ишлар юзасидан суҳбат.
Қўшимча: йўлакчалардан ўйинчоқ велосепедларни юргазиб кўриш.
Алоҳида эътибор қаратилади: йўлакни тўғри қуриш малакаси.
Фан ва табиат
Мавзу: Баклажкаларга қум ва тупроқ тўлдириш
Мақсад: тарбияланувчилар одам танаси қисмларини чиниқтириш ва
унинг учун нимадан
фойдаланиш мумкинлигини биладилар.
Керакли жиҳозлар: кичик ҳажмдаги баклажкалар, намуна, қум ва тупроқ.
Фаолиятнинг бориши:
1. Намунани кузатиш.
2. Бўш баклажкаларни қум ва тупроқ билан тўлдириш.
3. Тайёр анжомдан фойдаланиб кўриш.
Қўшимча: жиҳозларни спорт бурчагига қўйиш.
Тил ва нутқ
Мавзу: Ким кўп тез айтиш айтади?
Мақсад: болалар хотира ва диққатларини жамлайдилар, тезликда вазифани бажарадилар, нутқ
темпларини равонлаштирадилар.
Керакли жиҳозлар: АКТ.
Фаолиятнинг бориши:
1. Овозли ёзувни тинглаш.
2. Овозли ёзув билан такрорлаш.
3. Тез айтишни қайта такрорлаш.
4. Ўз-ўзига баҳо бериш.
Қўшимча: мусобақа ўтказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: