92
Мақсад: болалар расмлар асосида ҳикоялар
тузадилар, ундаги воқеа ҳодисаларни таҳлил
қиладилар, нега,
нима учун, қачон, қандай деган саволларга жавоб берадилар.
Керакли жиҳозлар: мавзуга оид расмлар, АКТ
Фаолиятнинг бориши:
1. Мавзуга оид расмларни ва АКТ орқали видеороликларни томоша қилиш.
2. Ёз давомда ўйналадиган ўйинларни номлаш.
3. Расмлар ва видеоролик асосида ҳикоя тузиш.
4. Ҳикояга сарлавҳа бериш.
Қўшимча: мавзуга мос шеърларни ёд олиш таклиф этилади.
Фан ва табиат
Мавзу: Табиатда: капалаклар, асалари, чумолиларни кузатиш ва уларнинг ҳаракатларига
тақлид қилиш.
Мақсад: болалар табиатдаги ҳашаротлар билан яқиндан
танишадилар,
уларнинг
ҳаракатларини тақлид қилиш орқали бажарадилар.
Керакли жиҳозлар: табиат қўйнидаги ҳашаротлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Гуруҳ ўйин майдончасига чиқиш.
2. Гуллар, дарахтлар ва ўтлар орасидаги ҳашаротларнинг ҳаракатларини
томоша
қилиш.
3. Ҳашаротларни ҳаракатларини такрорлаш.
4. Ўзаро мавзу асосида суҳбатлашиш.
5. Якуний хулоса чиқариш.
Алоҳида эътибор қаратилади: жонли табиат ҳақидаги билимлари.
Тил ва нутқ
Мавзу: Боғдами, полиздами?
Мақсад: болалар боғланган нутқларини мустаҳкамлайдилар,
табиат неьматларини айнан
қаерда пишиб етилишини биладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: