Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

 
 
Фан ва табиат 
Мавзу: Китобларни таъмирлаймиз 
Максад: болалар китобларни асрайдилар ва ундан тўғри фойдаланадилар, китобни яроқли ҳолга 
келтириш ишларини мустақил олиб боришга уринадилар, елимдан тўғри фойдаланадилар 
Керакли жиҳозлар: таъмирталаб китоблар, рангли қоғоз ва елим. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Китобларни кўриш. 
2. Нима қилиш кераклигини режалаштириш. 
3. Керакли жиҳозларни танлаш. 
4. Йиртиқ китобларни таъмирлаш. 
Қўшимча: таъмирланган китобчалардан фойдаланиш. 
Санъат
Мавзу: Қувноқ айиқча расмини чизамиз 
Максад: болалар шакллар ёрдамида ҳайвонлар расмини мустақил чизадилар, уларнинг ранги
кўринишини аниқ ифодалайдилар. 
Керакли жиҳозлар: оқ қоғоз, рангли қалам, бўёқ, намуна, сув, мўйқалам. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Намунани томоша қилиш. 
2. Ижодий иш. 
3. Тайёр бўлган ишлар тақдимоти. 
Қўшимча: Виннипух ҳикоясини айтиб бериш. 
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш 
Мавзу: Биз ўрмон ҳайвонлари образидамиз 


100 
Мақсад: болалар ҳайвонларга тақлид қиладилар, уларнинг ҳатти-харакатларини кўрсатиб бера 
оладилар.
Керакли жиҳозлар: турли хил ҳайвонлар кастюмлари, уларнинг товушлари ёзувли овози. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Костюмларни томоша қилиш. 
2. Истакларига кўра кийимни танлаш. 
3. Образга кириш. 
4. Ўрмондаги ҳайвонлар ҳаракатларини бажариш орқали ўйинни ўйнаш. 
Қўшимча: “Айиқ ва асалари” ҳаракатли ўйини. 
Алоҳида эътибор қаратилади: ҳайвонларнинг ҳаракатларини аниқ кўрсатиб бериш. 
Тил ва нутқ 
Мавзу: Топишмоқнинг жавобини айтамиз 
Мақсад: тарбияланувчилар тезлик билан фикрлайдилар, ҳозиржавобликка одатланадилар. 

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling