Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

Умумий гуруҳ бўлиб ишлаш 
Нутқ ўстириш: 
“Олтин тарвуз” 
эртагини ўқиб 
бериш ва суҳбат 
Мева ва сабзавотлар 
нима дейди? 
Шеърий -мусиқий 
кўнгил очиш соати 
Машғулот ишланмаси, керакли 
атрибутлар 


107 
АВГУСТ. БИРИНЧИ ҲАФТА 
САБЗАВОТ ВА МЕВАЛАР 
 
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш 
Мавзу: “Сабзавот ва мевалар” дўкони 
Мақсад: тарбияланувчилар “Дўконда” таълимий ўйини орқали ёз ойларида 
пишадиган сабзавот ва мевалар ҳақидаги билимларини мустаҳкамлайдилар. Куздаги 
мевалардан ёзги меваларнинг фарқи, қайси мева қачон пишиши ҳақидаги маълумотларни 
билиб оладилар. Масалан: (гилос, олча, олхўри, ўрик каби мевалар ёз ойларида пишиши, 
беҳи, ёнғоқ, хурмо мевалари кузда пишади) 
Керакли жиҳозлар: сотувчи кийими, тарози, ясама пул, мева ва сабзавотлар 
муляжи. 
Фаолиятнинг бориши
1. Ўйин жиҳозлари билан танишиш. 
2. Ролларни тақсимлаш. 
3. Ўйин жараёни. 
4. Ролларни алмашиб ўйнаш. 
5. Болаларни рағбатлантириш. 
Қўшимча: мева ва сабзавотли карточкаларни бериб, уларни ажратиб, саватчаларга 
солишни таклиф этиш. 
 
Фан ва табиат 
Мавзу: Муддати ўтган меваларни ажратамиз. 
Мақсад: тарбияланувчилар меваларни янги ва уринганлигини уларни кўриниши 
орқали аниқлашни ўрганадилар. Уринган мевалар инсон саломатлиги учун зарарли 
эканлигини тушунадилар. Меваларни тоза ювиш, уларни истеъмол қилишдан аввал 
уларни ҳолатини синчиклаб кўришни ўрганадилар, луғатларига янги сўзлар (ириган, 
қорайган) қўшилади. 
Керакли жиҳозлар: ликопчада янги ва уринган мевалар (олма, лимон, банан, гилос), 
салфетка, мевалар расми тасвирланган карточкалар. 
Фаолиятнинг бориши
1. Ликопчадаги меваларни кўриб чиқиш. 
2. Ликопчада қандай мевалар борлигини аниқлаш. 
3. Меваларни ҳолатига кўра янги ва уринганлигини аниқлашдаги белгиларни санаб 
ўтиш. 
4. Ликопчадаги меваларни келишилган белгилар асосида ажратиш. 
5. Болаларни рағбатлантириш. 

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling