115
4. Меҳнат фаолияти.
5. Табиат бурчагининг олдинги ва меҳнатдан кейинги ҳолатини таққослаш,
хулосалаш.
Қўшимча: “Меҳнат, меҳнатнинг таги роҳат” мақолининг мазмунини изоҳлаш.
Алоҳида эътибор қаратилади:меҳнат қилиш кўникмасининг шаклланиши.
Санъат
Мавзу: Қоғоз супурги ясаш
Мақсад:
болаларда елим, қайчи билан ишлаш малакалари мустаҳкамланади.
Керакли жиҳозлар: намуна, рангли қоғоз, дарахт новдаларидан тайёрланган
дастаклар, салфетка, елим.
Фаолиятнинг бориши:
1. Намуналарни ўрганиш, мавзуга мос топишмоқларни айтиш.
2. Иш учун керакли анжомни танлаш ва ишни режалаштириш.
3. Ижодий иш.
4. Якуний суҳбат.
Қўшимча: “Қайси бири ортиқча?” таълимий ўйинини таклиф этиш.
Ота-оналар учун
кўргазма тайёрлаш.
Алоҳида эътибор қаратилади: гигиена қоидаларига риоя қилиш.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: Яхши ва ёмон. “Зумрад ва Қиммат” эртагини саҳналаштириш.
Мақсад: болалар эртак қаҳрамонларининг ижобий ва салбий хусусиятларини ажрата
оладилар, ижрочилик маҳоратини такомиллаштирадилар.
Керакли жиҳозлар: ўйин учун керакли бўлган
кийим-кечаклар, идиш-товоқлар,
рўзғор буюмлари.
Фаолиятнинг бориши:
1. Ўйин учун жой танлаш ва керакли анжомларни тайёрлаш.
2. Эртакни қандай саҳналаштиришни режалаштириш.
3. Ролларни тақсимлаш.
4. Саҳна намойиши.
5. Ижро этилган образларни таснифлаш.
Қўшимча: “Яхши ва ёмон одатлар” мавзусидаги
расмли карточкалар билан
ишлашни таклиф этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: