Қўшимча: “Яхши ва ёмон одатлар” мавзусидаги расмли карточкалар билан
ишлашни таклиф этиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: ўзаро муносабатлар, муомала маданияти.
Санъат
Мавзу: Тоза ва кир қўлларни расмларда тасвирлаймиз.
Мақсад: болалар кафтининг расмини қоғозга тушириш орқали тоза ва кир қўлларни
ифодалайдилар, бўёқлар билан ишлаш малакаларини ривожлантирадилар.
Керакли жиҳозлар: намуна, рангли бўёқ ёки рангли қалам ва акварель, мўйқалам,
қоғозлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Намуна билан танишиш.
2. Ўзи хоҳлаган усулда чизиш учун керакли анжомларни танлаш.
3. Ишни қандай бошлашни режалаштириш.
4. Ижодий иш.
Қўшимча: кўргазма ташкил қилиш
Алоҳида эътибор қаратилади:боланинг ижодкорлиги, рангларни тўғри танлаш
Тил ва нутқ
Мавзу: “Телефон ўйинчоқ эмас” .
Мақсад: болалар телефон аппаратининг фойда ва зарар томонлари ҳақидаги
маълумотларни билиб оладилар, телефон ўйинчоқ эмаслигини тушунадилар.
Керакли жиҳозлар: АКТ, мавзуга мос бўлган телефоннинг фойда ва зарар
томонлари акс эттирилган расмли карточкалар, турли телефон аппаратлари.
Фаолиятнинг бориши:
1. Телефон аппаратларини кузатиш.
2. Телефонлар ҳақида суҳбат.
3. Телефонларнинг фойда ва зарар томонларини расмли карточкалардан излаб
топиш ва уларни изоҳлаш.
Қўшимча: мавзу асосида расм чизиш.
Алоҳида эътибор қаратилади:болалар тасаввурини кенгайтириш.
Фан ва табиат
Мавзу: Меҳнат, меҳнатнинг таги роҳат (табиат бурчагида меҳнат)
Мақсад: болалар катталар меҳнати ҳақидаги тушунчаларини мустаҳкамлайдилар,
хона гулларини тагини юмшатиш, баргларини артиш ва уларни суғориш орқали меҳнат
қилишга ўрганиб борадилар.
Керакли жиҳозлар: табиат бурчагида меҳнат қилаётган болалар тасвирланган расм,
табиат бурчаги, гуллар, иш қуроллари, сув, фартуклар.
Do'stlaringiz bilan baham: |