109
4. Болаларни рағбатлантириш.
Қўшимча: ким қандай сабзавот ва меваларни яхши кўриши ҳақида суҳбат.
Алоҳида эътибор қаратилади: болалар диққати ва нутқини ривожлантириш.
Фан ва табиат
Мавзу: Карвин усулида безак берилган сабзавот ва
меваларни кузатиш ва амалий
жараёнда иштирок этиш.
Мақсад: тарбияланувчилар карвин усули орқали сабзавот ва
мевалардан турли
образлар яратиш мумкин эканлигини кўрадилар, карвин
усулида безак беришга
қизиқадилар, карвин усулида безак бериш жараёнида гигиенага қатъий риоя қилиш
кераклигини тушунадилар.
Керакли жиҳозлар:
турли сабзавот ва мевалар, пичоқчалар, тахтакач, салфетка,
карвин усулида шакл ва безак берилган сабзавот ва мевалар тасвирланган суратлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Ликопчадаги меваларни кўриб, уларни ҳақиқий эканлигини текшириб кўриш.
2. Карвин усулида шакл ва безак берилган сабзавот ва
мевалар тасвирланган
расмларни кўриш.
3. Мутахассиснинг
карвин усулида сабзи, бодринг, олма, апельсин ва бошқа
сабзавот ва меваларга шакл ва безак беришини кузатиш.
4. Мутахассис ёрдамида тўмтоқ пичоқ билан оддий шаклларни яратиш.
5. Болаларни рағбатлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: