108
Мақсад: тарбияланувчилар турли лего конструкторлардан
сабзавот ва мевалар
учун саватчалар ясайдилар. Қандай шакллардан фойдаланганликларини
айтиб бера
оладилар. Рангларни фарқлай оладилар.
Керакли жиҳозлар: намуна, леголар, мева ва сабзавотлар тўлдирилган
саватчаларнинг расмлари, мевалари пишган дарахт, сабзавотлар пишган дала расмлари.
Фаолиятнингбориши:
1.
Мевалари пишган дарахт , сабзавотлар пишган дала мавзусидаги расмларни кўриб
чиқиш
2.
Намуналар билан танишиш
3. Саватчаларни ясашни режалаштириш
4. Болалар иш жараёни
5. Болаларни рағбатлантириш
Алоҳида эътибор қаратилади: ҳар бир боланинг мавзуга ижодий ёндашиши.
Тил ва нутқ
Мавзу: Мева ва сабзавотлар ҳақида топишмоқлар.
Мақсад: тарбияланувчилар сабзавот ва меваларни фарқлайдилар, луғат
бойлигига
янги сўзларни қўшадилар, топишмоқларнинг жавобини топиш давомида диққат,
хотираларини ривожлантирадилар, мева ҳамда сабзавотларнинг тузилишларига қараб
янги топишмоқлар тўқишга ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар: мева ва сабзавотлар тўплами, саватча, ликопча, “Мева ва
сабзавотлар” таълимий ўйини, топишмоқлар китоби.
Фаолиятнинг бориши:
1. Саватдаги сабзавотларни ва ликопчадаги меваларни кузатиш.
2. Ўзлари билган топишмоқларни дўстларига
айтиш ва уларнинг жавобини
тинглаш.
3. Ликопчадаги сабзавот ва меваларни диққат
билан кузатиш ва уларнинг
кўринишига қараб янги топишмоқлар тўқиш.
4. Болаларни рағбатлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: