91
ИЮЛЬ. БИРИНЧИ ҲАФТА
ҚУВНОҚ ЁЗ
Қуриш ясаш ва математика
Мавзу: Қумдонда турли қурилишларни амалга ошириш
Мақсад: болалар қумнинг
хусусиятини биладилар, мустақил
равишда мураккаб
қурилишларни амалга оширадилар.
Керакли жиҳозлар: ўйин майдончасидаги қумдон, қум
учун махсус челакча,
турли
шаклдаги қолиплар, сув, салфетка.
Фаолиятнинг бориши:
1. Вазифани олиш.
2. Қурилишни амалга ошириш учун қумнинг намлигини ўрганиш.
3. Зарур бўлса қумни хўллаш.
4. Турли кўринишдаги бинолар ва шаклларни ясаш.
5. Болалар ишини рағбатлантириш.
Алоҳида эътибор қаратилади: жиҳозлардан ўз ўрнида ва мақсадли фойдаланиш.
Санъат
Мавзу: Асфальтда ёзни тасвирлаймиз
Мақсад: болалар асфальтда расм чизиш малакаларини мустаҳкамлайдилар, асфальт бўйлаб
мўлжал олишга интиладилар.
Керакли жиҳозлар: рангли бўрлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Истакларига кўра бирон-бир расмни танлаш.
2. Танланган расмни рангли бўрлар ёрдамида асфальтга чизиш.
3. Ижодий ишларини ўртоқлашиш.
4. Болаларни рағбатлантириш.
Қўшимча: ҳаракатли ўйинлар ўйнаш.
Алоҳида эътибор қаратилади: рангли бўрлардан фойдаланиш технологияси.
Сюжетли- ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: Боғчага театр келди. Таниш эртакларни саҳналаштириш.
Мақсад: болалар ўзлари билагн барча эртак сюжетини ёдга
оладилар,
эртак
қаҳрамонларини образларини яратадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: